Asosiy menu

13.12.2019 - Янги таҳрирдаги “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди >>> | 11.12.2019 - Чет элнинг нуфузли олийгоҳи билан уч томонлама меморандум имзоланди >>> | 10.12.2019 - Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлди >>>

“Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ радиовикторина ғолибларини тақдирлашда давом этмоқда

Компания томонидан аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ошириш, фуқароларимизга суғурта қонунчилиги, суғурта турлари, суғуртанинг афзалликлари тўғрисида кўпроқ маълумот етказиш мақсадида маҳаллий радиоканаллар орқали радиовикториналар ҳамда радиоэшиттиришлар ташкил этилган.

 «Орият Доно»  радиоканалининг радиобошловчилари томонидан эфирга узатилаётган суғуртага оид саволларга тўғри жавоб берган тингловчилар «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан тақдим этиладиган  «Аҳолини баҳтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш полиси»  бўйича 10 млн. сўмга суғурта қилинади ҳамда компаниянинг эсдалик совғаларига эга бўлади.

Навбатдаги ғолибларимиз билан таништирамиз. Республикамизнинг Фарғона вилояти Фарғона шаҳридан  - Қобилова Дилёрахон Улуғбековна ҳамда Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидан – Мансуров Иркин Тургунович.

«Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ жамоаси ғолибларни чин кўнгилдан муборакбод этади.


Манба: Ахборот  хизмати