Asosiy menu

19.08.2019 - Яна бир Ҳалқаро олийгоҳ Ўзбекистонда ўқув маркази очиш ниятида >>> | 16.08.2019 - Матбуот биз ҳақимизда! >>> | 15.08.2019 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида семинар-тренинглар ўтказилди >>>

Президент суғурта бозорини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларини белгилаб берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 2 август куни № ПҚ 4412-сонли «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан (http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasining-su-urta-bozorini-islo-ilish-va-un-02-08-2019) эълон қилинди. 

Қарор билан қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

суғурта соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу жумладан, халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларини ҳамда ушбу соҳадаги энг яхши жаҳон тажрибаларини изчил жорий этиш;

тартибга солиш ва пруденциал назоратнинг самарали механизмларини жорий этиш орқали суғурта бозорининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган суғурта фаолиятини тартибга солиш тизимини институционал ривожлантириш;

суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг капиталлашув даражасини, тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг активлари сифатини яхшилаш, шунингдек, суғурталовчиларнинг инвестиция фаолиятини ривожлантириш;

суғурта брокерлари фаолиятини фаоллаштириш, суғурта агентларининг ишлаш тизимини такомиллаштириш, банксуғурта механизмларини жорий этиш, шунингдек, умуман суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ролини ошириш орқали суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтириш;

суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг бошқа субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, аҳолининг суғурта саводхонлигини ва суғуртага бўлган ишончини ошириш, суғурта бозорининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

янги инновацион суғурта маҳсулотларини жорий этиш ва талаб юқори бўлган анъанавий маҳсулотларни ривожлантириш орқали кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажмларини, турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш;

суғурта фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш соҳасида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг электрон турларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш;

суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, суғурта соҳасида таълим беришнинг замонавий усулларини қўллаш, илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш;

миллий суғурта бозорининг ижобий имижини шакллантириш ва юқори даражада ушлаб туриш ҳамда инвестициявий жозибадорлигини, шу жумладан, миллий суғурта бозорини халқаро ва хорижий суғурта бозорлари билан интеграциялаш орқали ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:

суғурталовчиларнинг суғурта фаолияти турларига боғлиқ ҳолда дифференциацияланган устав капитали минимал миқдорларини 2020-2022 йилларда босқичма-босқич ошириш тўғрисидаги;

даромадларнинг 20 фоизигача миқдоридаги ажратмалар ҳисобига, уларни чегириладиган харажатларга киритган ҳолда шакллантириладиган суғурта ташкилоти захира жамғармасининг чекланган миқдорини суғурта ташкилоти устав фондининг 50 фоизигача ошириш тўғрисидаги;

суғуртанинг айрим турлари бўйича электрон полисларни («Е-полис»), шу жумладан, Интернет, мобиль иловалар, инфокиосклар орқали расмийлаштириш механизмини жорий этиш, уларни қоғоз шаклидаги суғурта шартномаларига (полисларига) тенглаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.


Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш -->