Asosiy menu

17.07.2019 - "Kafolat Hayot" суғурта компанияси – суғурта бозорида 1 йил >>> | 16.07.2019 - «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши бўлиб ўтди >>> | 15.07.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJ ходимлари суғурта хизматларини фаол тарғиб этмоқда >>>

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Наманган вилояти филиаллари тарғибот ишларини кучайтирди

             «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» АJ томонидан аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ошириш, фуқароларимиз орасида ихтиёрий суғурта хизматларининг афзалликлари ҳақида батафсил тушунтиришлар олиб бориш, корхона ва ташкилотлар ўртасида суғурта хизматларини тарғиб этиш ишлари жадаллаштирилди.

Жорий йилнинг 11-12 июль кунлари «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» АJнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Наманган вилояти филиаллари ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрининг Косбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда ёнғин ҳавфсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда ҳамда Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Ҳокимлигида тумандаги барча 71 та МФЙ раислари билан учрашувлар ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда фуқаролар ўзларини қизиқтирган барча саволларга (мол мулк суғуртаси, шахсий суғурта, автосуғурта, кредит суғуртаси) батафсил жавоблар олдилар.

Манба: Ахборот  хизмати 


Биз билан боғланиш -->