Asosiy menu

17.07.2019 - "Kafolat Hayot" суғурта компанияси – суғурта бозорида 1 йил >>> | 16.07.2019 - «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши бўлиб ўтди >>> | 15.07.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJ ходимлари суғурта хизматларини фаол тарғиб этмоқда >>>

“KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJнинг Навоий вилояти филиали томонидан тарғибот ишлари жадаллаштирилди

2019 йил 10 июлда Президентимиз томонидан ўтказилган йиғилишда мамлакатдаги суғурта сохаси оқсаётгани, бунинг асосий сабабларидан бири — суғурта хизматлари етарли даражада жозибадор эмаслиги, қайд этилди.

Давлат раҳбари томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» АJ томонидан аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ошириш, фуқароларимиз орасида ихтиёрий суғурта хизматларининг афзалликлари ҳақида батафсил тушунтиришлар олиб бориш, корхона ва ташкилотлар ўртасида суғурта хизматларини тарғиб этиш ишлари жадаллаштирилди.

2019 йил 11-12 июлда «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» АJнинг Навоий вилояти филиали раҳбарлари, филиал ходимлари ҳамда суғурта агентлари томонидан Навоий вилояти перинатал маркази, поликлиника, вилоят соғликни сақлаш бошкармаси ходимлари, Навоий шаҳар Лочин маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар ўртасида компания томонидан тақдим этилаётган суғурта хизматлари бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди.

Ўтказилган тадбирларда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари,  филиал аппарати ходимлари ва Навоий шахар суғурта маркази раҳбари томонидан йигилганларнинг қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар берилди.

Манба: Ахборот  хизмати 

Биз билан боғланиш -->