Asosiy menu

17.07.2019 - "Kafolat Hayot" суғурта компанияси – суғурта бозорида 1 йил >>> | 16.07.2019 - «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши бўлиб ўтди >>> | 15.07.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJ ходимлари суғурта хизматларини фаол тарғиб этмоқда >>>

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ мутахассислари Германияда малака ошириб қайтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ  фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарорига мувофиқ ҳамда Компания томонидан ишлаб чиқилган иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 10-17 июнь кунлари  компания мутахассислари ҳамда вилоят филиаллари раҳбарлари учун Германия Федератив Республикасига хизмат сафари ташкил этилди.

Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад – Германия суғурта тизими билан яқиндан танишиш, суғурта ташкилотлари фаолиятини ўрганиш ҳамда мутахассислар билан тажриба алмашишдан иборатдир.

Ташриф чоғида мутахассисларимиз Германиянинг Ганновер, Лейцпиг каби шаҳарларида бўлиб, у ердаги Ганновер Ре, НDI, Talanx офисларида ташкилотчилар томонидан ташкил этилган ўқув семинарларда қатнашди. Ўқув жараёнида МДҲ суғурта бозоридаги тажриба ва муаммолар, мулк суғуртаси ва шартнома бўйича рискларни бошқариш, кибер рисклар, жавобгарлик суғуртаси, автосуғурта, янги рисклар ва бошқа мавзуларда Германиялик ҳамкасблар ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Амалий семинарлар чоғида компания мутахассислари  Infraleuna кимё заводи, Rotkaeppchen заводи, Kathi заводи, VNG ташкилоти ва LVZ нашриёт офисларига ташриф буюриб, у ерда мулкни кўздан кечириш, баҳолаш тизими билан яқиндан танишдилар.

Семинар якунида барча тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Манба: Ахборот  хизмати


Биз билан боғланиш -->