Asosiy menu

20.08.2019 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ раҳбарияти Сирдарё вилоятида сайёр учрашув ўтказди >>> | 19.08.2019 - Яна бир Ҳалқаро олийгоҳ Ўзбекистонда ўқув маркази очиш ниятида >>> | 16.08.2019 - Матбуот биз ҳақимизда! >>>

«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ Тошкент шаҳар ҳамда “Андеррайтинг маркази” филиаллари фаолияти ҳақида

«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ 1997 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўзининг ҳудудий филиалларини ташкил этди.

Компания фаолиятининг дастлабки 10 йиллиги давомида ҳудудларнинг ривожланиши билан бирга жисмоний ва юридик шахсларнинг суғуртага бўлган талаб эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, қолаверса мамлакатимизда янги мажбурий суғурта турларининг амалиётга жорий этилиши баробарида «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ тузилмасида  2004 йилда Тошкент шахар филиали,  2008 йилда Андеррайтинг Маркази филиали ташкил этилди.

Филиаллар ўзларининг таркибий бўлинмаларини Тошкент шаҳри ва вилоятида босқичма-босқич ташкил этиб, бугунги кунга келиб Тошкент шаҳар филиали таркибида 18 та, «Андеррайтинг маркази» филиали таркибида  9 тага етди.  

Тошкент шаҳар филиали ва унинг таркибий бўлинмаларида 83 нафар ходим, шунингдек 186 нафар суғурта агенти, «Андеррайтинг маркази» филиали ва унинг таркибий бўлинмаларида эса 22 нафар ходим шунингдек 120 нафар суғурта агенти суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Тошкент шахар филиали томонидан ўтган 2018 йилда 18,2 млрд. сўм, Андеррайтинг Маркази филиали томонидан 5,4 млрд. сўм миқдорида суғурта мукофоти жамланган.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ  фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 3317-сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича Тошкент шаҳар филиали томонидан  9501 та суғурта шартномаси тузилган бўлиб, улар  орқали 2,0 млрд. сўм суғурта мукофоти келиб тушди. Филиал томонидан, тузилган суғурта шартномалари бўйича келиб тушган мурожаатлар юзасидан 2018 йилда 6,1 млрд.сўм суғурта қопламаси тўлаб берилган, жумладан мажбурий суғурта турлари бўйича 4,0 млрд. сўм, бошқа суғурта турлари бўйича 2,1 млрд. сўм тўлов амалга оширилди.

Қарор ижросини таъминлаш юзасидан «Андеррайтинг маркази» филиали томонидан қўшимча 1551 та суғурта шартномаси тузилиб, 1,5 млрд. сўм суғурта мукофоти келиб тушди. Биргина, аҳолини бахтсиз ҳодисалар  ва юқумли касалликлардан суғурталаш бўйича қарийб 1000 та суғурта шартномаси тузилиб, улар орқали 18 млн. сўм суғурта тушуми таъминланди. Шу ўринда, филиал томонидан тузилган суғурта шартномалари бўйича келиб тушган мурожаатлар юзасидан 2018 йилда 1,7 млрд.сўм суғурта қопламаси тўлаб берилган бўлиб, жумладан мажбурий суғурта турлари бўйича 1,5 млрд. сўм, бошқа суғурта турлари бўйича 0,2 млрд. сўм тўлов амалга оширилди.

Филиаллар жисмоний ва юридик шахслар, корхона ва ташкилотлар, аҳоли ўртасида суғурта хизматларини тарғиб этиш бўйича мунтазам учрашувлар ўтказмоқда. Маҳаллалар, колледж, мактаб, фуқаролар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан уйма уй юриб компания томонидан тақдим этилаётган суғурта хизматлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.


Биз билан боғланиш -->