Asosiy menu

19.06.2019 - "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ мутахассислари Германияда малака ошириб қайтди >>> | 18.06.2019 - “Kafolat sug’urta kompaniyasi” AJ радио-викторина ғолибларини тақдирлашда давом этмоқда >>> | 11.06.2019 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ томонидан Навоий ва Бухоро вилоятларида семинар-тренинглар ўтказилди >>>

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Хоразм вилоятида сайёр учрашув ўтказди

2019 йил 10-11 апрель кунлари «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти томонидан Хоразм вилояти Ургенч шаҳри ҳамда Хоразм вилояти Шовот тумани фуқаролари, МФЙ раислари, фаоллари, тадбиркорлари, корхона ва ташкилотлар вакиллари учун сайёр учрашув ташкил этилди.

Учрашувларда компания Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Нарзуллаев «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ фаолияти, компания томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари, Компания тизимида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижалари ҳақида гапирди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан      2017 йил 9 октябрда қабул қилинган ПҚ-3317-сонли «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг бажарилиши тўғрисида, компания томонидан ишлаб чиқилаётган янги инновацион суғурта хизматлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Ихтиёрий тиббий суғурта, мол-мулк суғуртаси, ҳавфли ҳудудларда жойлашган уй-жойларни суғурталаш, бахтсиз ходисалардан суғурталаш бўйича саволлар кўп бўлиб, ушбу суғурта турлари батафсил тушунтириб берилди.


Биз билан боғланиш -->