Asosiy menu

18.04.2019 - Автосуғурта ҳақида батафсил! >>> | 15.04.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Хоразм вилоятида сайёр учрашув ўтказди >>> | 09.04.2019 - Эълон! >>>

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ матбуот анжумани ўтказди

2019 йил 9 апрель куни "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 222-сонли Қарори, Ўзбекистонда мажбурий суғуртанинг такомиллаштирилиши, 2017 йил 9 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган «KAFOLAT HAYOT» суғурта компанияси МЧЖ ва «My assist» МЧЖ фаолияти мавзуларида  матбуот анжумани ўтказди.

Тадбирда «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашдилар.

Матбуот анжуманини компания Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов қисқача кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди. Компания раҳбари суғурта сохасини ривожлантиришда амалга оширилган тадбирлар, эришилган натижалар, қўлга киритилган  ютуқлар, инновациялар, компания томонидан таклиф этилаётган суғурта хизматлари ҳамда келажакдаги режалар ҳақида батафсил маълумот берди.

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Ўзбекистон суғурта бозорини етакчи суғурта бозорларида танитиш ҳамда ҳалқаро суғурта оламида ўз ўрнига эга бўлиш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширди. Жумладан, компания ҳодимлари томонидан суғуртанинг «юраги» ҳисобланган, Буюк Британиянинг пойтахти - Лондонда жойлашган «International Underwriting Association of London» (IUA) вакиллари билан олиб борилган музокаралар натижасида «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Ўзбекистон суғурта компаниялари ичида биринчи бўлиб ушбу Ҳалқаро ассоциациянинг аъзолари сафига киришга эришди.

Компания жорий йилнинг 28-29 март кунлари  пойтахтимизда ўтказилган Халқаро молия-банк форумида иштирок этиб, форум доирасида "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ ва Белорусия миллий қайта суғурта ташкилоти ҳамда компания билан Словениянинг Sava Re суғурта компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Шундан сўнг анжуманнинг асосий мавзуси бўйича компания Бошқаруви мажбурий суғурта департаменти раҳбари Дилшод Урунов жорий йил 16 мартда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 222-сонли Қарори юзасидан ОАВ вакилларига ахборот берди.

Мазкур қарор ҳукуматимизнинг амалдаги 2008 йил 24 июнда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» ги 141-сонли қарорининг айрим бандларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутади.

Анжуманда,  янги Қарорда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда амалга киритилаётган ўзгаришлар, фуқаролар учун яратилган қулайлик ва афзалликлар  ҳақида кенг ахборот берилди.

Тадбирда  «KAFOLAT HAYOT» суғурта компанияси МЧЖ ва «My assist» МЧЖ раҳбарлари ҳамда ходимлари ҳам иштирок этди.

«KAFOLAT HAYOT» суғурта компанияси МЧЖ директори ўринбосари Азиз Ахмедов компания фаолияти ҳақида маълумот берди.

«KAFOLAT HAYOT» МЧЖ СК 2017 йил 9 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган.

«KAFOLAT HAYOT» МЧЖ СКнинг асосий хизмат тури - ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилишдир.

Ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилиш – бу жисмоний шахсларни узоқ муддатга суғурта ҳимояси билан таъминлашга қаратилган суғурта тури ҳисобланади. Мазкур суғурта турининг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, суғурта қилдирувчилар ушбу суғурта маҳсулотини олиб, суғурта ҳимояси остида бўлишлари ва суғурта муддати тугаганда тўпланган пул маблағларини ҳисобланган бонус билан қайтариб олишга ҳамда қўшимча равишда давлатимиз томонидан берилган солиқ имтиёзларидан ҳам манфаатдор бўлиш имкониятига эгадирлар.

 «KAFOLAT HAYOT» суғурта компанияси ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилиш бўйича қуйидаги таклифларни билдиради:

Суғурта ҳимояси 367 кундан 20 йилгача бўлган муддатга 18 ёшдан

60 ёшгача бўлган фуқароларга кўрсатилади;

Суғурта мукофотлари суғурталанувчига қулай усулда қабул қилинади;

Суғурта қопламасини рента усулида тўлаш имконияти мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида кўрсатиб ўтилган имтиёзларга кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳаётни суғурта қилиш лицензиясига эга бўлган суғурта компания билан тузилган шартнома асосида тўланган қисми жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан ундириладиган ягона ижтимоий тўловдан озод этилади.

Сўнг, «MY ASSIST» масъулияти чекланган  жамияти директори Зафар Турғунов тадбир иштирокчиларига жамият фаолияти тўғрисида ахборот берди.

«MY ASSIST» масъулияти чекланган  жамияти 2017 йил 9 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 2018 йил 24 апрелда ташкил этилган.

«My assist» МЧЖнинг фаолият турларига тиббий (тиббий консультациялар, амбулатор ва стационар ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш, суғурта воқеаси содир бўлган жойга чиқиш ва зарур ҳолларда тез ёрдам ва бошқа тиббий хизматларини ташкиллаштириш), техник (ЙТҲ содир бўлганда воқеа жойига чиқиш, ҳолатни ўрганиш, зарар миқдорини аниқлаш, шикастланган автотранспортни таъмирловчи устахона (автосервис)гача етказиб бериш) ҳамда юридик ассистанс хизматларини кўрсатиш киради.

Жамият «Иҳтиёрий тиббий суғурта» бўйича қуйидаги хизматларни ташкиллаштиради:

- Амбулатор поликлиник  хизмат;

- Шошилинч тиббий ёрдам;

- Дори дармон билан таъминлаш;

- Стационар даволаниш; 

- Гриппга қарши эмлаш;

- Тиббий кўрикдан ўтказиш;

- Дори дармонни мижозга етказиб бериш;

- Туну кун хизмат кўрсатувчи диспетчерлик маркази.

Аджастер фаолияти:

Суғурта ҳодисаси содир бўлганда воқеа жойига чиқиш, фото ва     видеосуратларга олиш;

Мижозларга керакли тавсиялар бериш;

Ҳужжатларни йиғиш ва ариза қабул қилиш.

Бугунги кунда «MY ASSIST» МЧЖ 100 дан ортиқ тиббиёт муассасалари, дорихоналар ва стоматологик поликлиникалар билан ҳамкорлик ўрнатган.

Тошкент шахрида 10 та автомобил тузатиш шахобчалари билан шартномалар тузилди.

Куйидаги чет эл Ассистанс компаниялари билан хамкорлик шартномалари имзоланди ва хамкорлик ишлари бошланди:

    - ООО «Национальная Медслужба»,

    - ООО «Миссадена»,

    - InterAssist Ltd,

    - ООО «МедАссист Интернешнл».

Ўзбекистон Республикасида Туризмни ривожлантириш мақсадида ХИВА, Самарканд, Бухоро шаҳарларига  чет элдан ташриф буюраётган туристларга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида замонавий талабларга жавоб берадиган тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.


Манба: Ахборот  хизмати  


Биз билан боғланиш -->