Asosiy menu

18.04.2019 - Автосуғурта ҳақида батафсил! >>> | 15.04.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Хоразм вилоятида сайёр учрашув ўтказди >>> | 09.04.2019 - Эълон! >>>

«KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» AJ Ёнғин хавфсизлиги институтида семинарда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида «Ўзбекистон Республикасида ёнғиндан суғурталаш тизими: муаммо ва ечимлар» мавзусида семинар учрашув бўлиб ўтди.

Семинарда «KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» AJ мутахассислари иштирок этиб, компания томонидан кўрсатилаётган суғурта хизматлари, турли рисклардан, жумладан, ёнғиндан суғурталаш бўйича маълумотлар бердилар.

Компания тақдимотида 2018 йил ва 2019 йил 1 чорагида мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар, ёнғин оқибатида ва табиий офатлар натижасида кўрилган зарарлар бўйича жабрланган шахсларга тўлаб берилган суғурта қопламалари тўғрисида тўхталиб ўтилди.   

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга компания мутахассисларидан жавоблар олдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 6 июлида «KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» AJ ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланган.

 Манба: Ахборот  хизмати 

Биз билан боғланиш -->