Asosiy menu

18.04.2019 - Автосуғурта ҳақида батафсил! >>> | 15.04.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Хоразм вилоятида сайёр учрашув ўтказди >>> | 09.04.2019 - Эълон! >>>

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ халқаро молия-банк форумида иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 28 март куни пойтахтимизда «SAIPRO ахборот-рейтинг агентлиги» МЧЖ ҳамда МДҲ молия-банк кенгаши томонидан  ташкил этилган Халқаро молия-банк форуми ўз ишини бошлади.

Ушбу нуфузли тадбир юзлаб иштирокчиларни жамлади. Форумда Ҳукумат вакиллари, банклар, суғурта ва қайта суғурта ташкилотлари, лизинг компаниялари, микрокредит ва аудиторлик ташкилотлар, етакчи эксперт, халқаро ташкилотлар вакиллари ва мутахассислар иштирок этмоқда.

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ ушбу тадбирда кумуш ҳамкор сифатида қатнашмоқда. Компания Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов форум доирасида ўтказилаётган суғурталаш ва қайта суғурталаш бўйича XI Тошкент халқаро анжуманида иштирок этиб, анжуман қатнашчиларига «Суғурта махсулотлари, суғурта воситачиларни идентификациялаш ва масофадан хизмат кўрсатиш – муаммо ва ечимлар» мавзусига бағишланган тақдимотни намойиш этди.

Мазкур форумнинг ўзига хослиги шундаки, унинг доирасида қатор ҳалқаро конференциялар, банк ва кредит фаолияти, инвестицион фаолият, суғурта, қайта суғурталаш, лизинг, фонд бозори ва қимматли қоғозлар бозори соҳаларида маъруза ва тақдимотлар иштирокчилар эътиборига тақдим этилмоқда.

Форум доирасида "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ ва Белорусия миллий қайта суғурта ташкилоти ҳамда компания билан Словениянинг Sava Re суғурта компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Форум нафақат суғурта компаниялари ва суғурта бозорининг бошқа иштирокчилари билан ўзаро фикр алмашиш, хорижий тажрибани ўрганиш, манфаатли ҳамкорликни мустахкамлашга, балки молия бозорининг турли соха вакиллари билан фикр алмашиш ҳамда музокаралар олиб бориш имконини беради.


Биз билан боғланиш -->