Asosiy menu

20.08.2019 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ раҳбарияти Сирдарё вилоятида сайёр учрашув ўтказди >>> | 19.08.2019 - Яна бир Ҳалқаро олийгоҳ Ўзбекистонда ўқув маркази очиш ниятида >>> | 16.08.2019 - Матбуот биз ҳақимизда! >>>

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Навоий вилоятида сайёр учрашув ўтказди

2019 йил 5 январь куни «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти томонидан Навоий шаҳри фуқаролари, МФЙ раислари, фаоллари, тадбиркорлари, корхона ва ташкилотлар вакиллари учун компаниянинг Навоий вилояти филиали маъмурий биносида сайёр учрашув ташкил этилди.

Тадбирда компания Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов сўзга чиқиб, «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ фаолияти, компания томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари, 2018 йил мобайнида Компания тизимида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида гапирди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан      2017 йил 9 октябрда қабул қилинган ПҚ-3317-сонли «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг бажарилиши тўғрисида, компания томонидан ишлаб чиқилаётган янги инновацион суғурта хизматлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Жумладан, ихтиёрий тиббий суғурта, мол-мулк суғуртаси, ҳавфли ҳудудларда жойлашган уй-жойларни суғурталаш, бахтсиз ходисалардан суғурталаш каби суғурта турлари бўйича иштирокчилар томонидан жуда кўплаб саволлар берилиб, ушбу суғурта турлари батафсил тушунтириб берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга компаниянинг эсдалик совғалари тақдим этилди.


Манба: 
Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш -->