Asosiy menu

09.01.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Навоий вилоятида сайёр учрашув ўтказди >>> | 04.01.2019 - «Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳукуматга қачон тақдим этилиши маълум бўлди >>> | 29.12.2018 - Янги йилингиз билан!!! >>>

«Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳукуматга қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда «Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 2019 йил июнь ойида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. Бу ҳақда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурида айтилган.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сон фармони билан тасдиқланган 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг 4-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

мажбурий тиббий суғуртани татбиқ этишнинг механизмлари ва босқичларининг ҳуқуқий асосларини белгилаш;

мажбурий тиббий суғурта субъектларини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ва соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ваколатли органни белгилаш;

мажбурий тиббий суғурта дастурларини молиялаштириш манбалари шакллантириш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Адлия вазирлиги. Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил июль.

Манба: https://kun.uz/news/2018/12/26/majburiy-tibbiy-sugurta-togrisidagi-qonun-loyihasi-hukumatga-qachon-taqdim-etilishi-malum-boldi
 
Биз билан боғланиш -->