Asosiy menu

17.12.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJда суғурта агентлари учун ўқув семинари ташкил этилди >>> | 14.12.2018 - «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтирмоқда >>> | 10.12.2018 - ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНА БИР БЎҒИНИ >>>

Ўзбекистонда "Kafolat Hayot” суғурта компанияси ўз фаолиятини бошлади

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ таъсислигида бевосита ҳаётни суғурта қилиш билан шуғулланувчи «Кафолат Ҳаёт» суғурта компанияси масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.

 2018 йил 28 ноябрда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ Бошқаруви биносида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган навбатдаги матбуот анжумани мавзуларидан бири айнан шунга бағишланди.

«Кафолат Ҳаёт» МЧЖ СК 2017 йил 9 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ташкил этилди.

«Кафолат Ҳаёт» МЧЖ СКнинг асосий хизмат тури - ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилишдир.

Ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилиш – бу жисмоний шахсларни узоқ муддатга суғурта ҳимояси билан таъминлашга қаратилган суғурта тури ҳисобланади. Мазкур суғурта турининг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, суғурта қилдирувчилар ушбу суғурта маҳсулотини олиб, суғурта ҳимояси остида бўлишлари ва суғурта муддати тугаганда тўпланган пул маблағларини ҳисобланган бонус билан қайтариб олишга ҳамда қўшимча равишда давлатимиз томонидан берилган солиқ имтиёзларидан ҳам манфаатдор бўлиш имкониятига эгадирлар.

 «Кафолат Ҳаёт» суғурта компанияси ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилиш бўйича қуйидаги таклифларни билдиради:

Суғурта ҳимояси 367 кундан 20 йилгача бўлган муддатга 18 ёшдан

60 ёшгача бўлган фуқароларга кўрсатилади;

Суғурта мукофотлари суғурталанувчига қулай усулда қабул қилинади;

Суғурта қопламасини рента усулида тўлаш имконияти мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида кўрсатиб ўтилган имтиёзларга кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳаётни суғурта қилиш лицензиясига эга бўлган суғурта компания билан тузилган шартнома асосида тўланган қисми жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан ундириладиган ягона ижтимоий тўловдан озод этилади.

Манба: Ахборот  хизмати


Биз билан боғланиш -->