Asosiy menu

17.12.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJда суғурта агентлари учун ўқув семинари ташкил этилди >>> | 14.12.2018 - «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтирмоқда >>> | 10.12.2018 - ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНА БИР БЎҒИНИ >>>

«MY ASSIST» масъулияти чекланган жамияти фаолияти

«MY ASSIST» масъулияти чекланган  жамияти 2017 йил 9 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 2018 йил 24 апрелда ташкил этилди.

«My assist» МЧЖнинг фаолият турларига тиббий (тиббий консультациялар, амбулатор ва стационар ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш, суғурта воқеаси содир бўлган жойга чиқиш ва зарур ҳолларда тез ёрдам ва бошқа тиббий хизматларини ташкиллаштириш), техник (ЙТҲ содир бўлганда воқеа жойига чиқиш, ҳолатни ўрганиш, зарар миқдорини аниқлаш, шикастланган автотранспортни таъмирловчи устахона (автосервис)гача етказиб бериш) ҳамда юридик ассистанс хизматларини кўрсатиш киради.

Жамият «Иҳтиёрий тиббий суғурта» бўйича қуйидаги хизматларни ташкиллаштиради:

- Амбулатор поликлиник  хизмат;

- Шошилинч тиббий ёрдам;

- Дори дармон билан таъминлаш;

- Стационар даволаниш; 

- Гриппга қарши эмлаш;

- Тиббий кўрикдан ўтказиш;

- Дори дармонни мижозга етказиб бериш;

- Туну кун хизмат кўрсатувчи диспетчерлик маркази.

2018 йил 6 ой мобайнида «MY ASSIST» МЧЖ томонидан ихтиёрий тиббий суғурта бўйича 1686 мурожат бўйича - 191,8 млн. сўмлик  хизмат кўрсатилди.             

Аджастер фаолияти:

Суғурта ҳодисаси содир бўлганда воқеа жойига чиқиш, фото ва     видеосуратларга олиш;

Мижозларга керакли тавсиялар бериш;

Ҳужжатларни йиғиш ва ариза қабул қилиш.

Келажакда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ билан туристларни суғурталаш полиси бўйича ассистанс хизматларини амалга ошириш бўйича шартнома имзолаш;

Чет эл ва қўшни мамлакатлар билан ассистанс хизматларини амалга ошириш шартномаларини тузиш;

Ҳодимларни малакасини ошириш ва фикр алмашиш мақсадида, қўшни давлатларга хизмат сафарларини ташкил қилиш;

Юқори сифатли хизмат кўрсатувчи тиббий муассасалар билан шартномалар тузиш;

Автотаъмирлаш устахоналари билан шартномалар тузиш кўзда тутилган.

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ аҳоли билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида барча чора-тадбирларни кўрмоқда. Хусусан, 71-202-20-02 рақамли ишонч телефонлари, туну кун ишловчи диспетчерлик хизмати жорий этилган.

Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги йўналишлар бўйича хизмат кўрсатувчи ассистанс хизмати фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, суғурта ҳодисаси юз берганда компания ходимлари воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр.

Манба: Ахборот  хизмати
Биз билан боғланиш -->