Asosiy menu

07.02.2019 - «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJда «КАФОЛАТ ЭЪТИРОФИ» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди >>> | 02.02.2019 - «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ рахбарияти Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ўтказди >>> | 31.01.2019 - "KAFOLAT sug'urta kompaniyasi"AJ Сурхондарё вилоятида суғурта тарғиботи акциясини ўтказди >>>

Компания фаолиятига янги тўлов тизими жорий этилмоқда

2018 йил 28 ноябрда «Кафолат суғурта компанияси» АЖнинг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда ёритилган мавзулар қаторида компания томонидан суғурта хизматларини таклиф этаётган суғурта агентлари учун янги шаклда ишлаб чиқилган янги хизмат гувохномаларининг амалиётга жорий этилиши қатнашчилар диққатини жалб этди.

 «Кафолат суғурта компанияси» АЖ томонидан кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифати ва кўламини ошириш, кўрсатилаётган хизмат учун тўловларни қабул қилишда замонавий тўлов тизимларини амалиётга киритиш бўйича қулайликлар жорий этилмоқда.

Жумладан суғурта қилдирувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида компания билан агентлик келишуви асосида ҳамкорлик қилаётган ва суғурта хизматларини таклиф этаётган суғурта агентлари учун хизмат гувохномалари янги шаклда ишлаб чиқилди.

Ушбу хизмат гувохномаларининг асосий қулайлиги улар замонавий тўлов тизимлари билан боғланган ҳолда ишлайди.

Яъни унда қуйидаги қулайликлар жойлаштирилган.

1.     Суғурта агенти хизмат гувоҳномаси ва унинг шахсини QR код орқали аниқлаш;

2.     Андроид телефондан QR код орқали тўлов;

3.     Рақамли телефондан Сlick USSD кодлари орқали тўлов;

Эндиликла компания бўлинмаларига суғурта хизматидан фойдаланиш учун ташриф буюраётган жисмоний шахс суғурта мукофотини (пулини) хизмат гувоҳномасига жойлаштирилган тўлов тизимлари орқали онлайн равишда амалга оширишлари мумкин.

Мазкур қулайлик, суғурта қилдирувчиларга, суғурта тўловларини амалга оширишдаги банк кассаларига бориш, тўлов терминалидаги узилишлар вақтида ортиқча оворагарчиликсиз суғурта полисларига эга бўлиш имкониятини яратади.


Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш -->