Asosiy menu

20.03.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJ Наврўз айёми арафасида байрамона акция ўтказмоқда >>> | 20.03.2019 - Наврўзи олам муборак! >>> | 19.03.2019 - «KAFOLAT sugʻurta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Лондонда Ллойдс вакиллари билан учрашди >>>

“КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ Тошкент Молия институти талабалари учун семинар ўтказди

Жорий йил 11 октябрда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ Тошкент молия институти Суғурта факультетининг 4 босқич талабалари учун  семинар ўтказди.

Тадбирда компания раҳбари Саидолим Насретдинов, компания суғурта бўйича директори Акром Шаробиддинов, Тошкент молия институти суғурта факультети декани Ғиёсиддин Сафаров ҳамда ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.

Семинар «Суғурта бозори: ҳозирги ҳолат, муаммо ва ечимлар" мавзусига бағишланган бўлиб, унда Ўзбекистон суғурта бозори, жумладан "Кафолат суғурта компанияси" АЖ фаолияти, суғурта бозорида кўрсатилаётган хизматлар бўйича статистик ва таҳлилий маълумотлар, суғурта шерикчилиги ва қайта суғуртанинг уйғунлиги, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда коэффициентлар қўлланилиши таҳлили бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди. Учрашувда кадрларни тайёрлаш,  талабаларнинг компанияда амалиёт ўташи, институтда олган назарий билимлар билан компаниядаги  амалиётни уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

  Семинар қизиқарли, интерфаол усулда, савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоблар олди.

 

 

 Манба: Ахборот  хизмати 

Биз билан боғланиш -->