Asosiy menu

17.07.2019 - "Kafolat Hayot" суғурта компанияси – суғурта бозорида 1 йил >>> | 16.07.2019 - «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши бўлиб ўтди >>> | 15.07.2019 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” АJ ходимлари суғурта хизматларини фаол тарғиб этмоқда >>>

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Вице-Президенти бошчилигидаги делегация “Кафолат суғурта компанияси” АЖга ташриф буюрди

27 сентябрь куни Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) Молия ва таваккалчиликларни бошқариш бўйича вице Президенти Ингрид ван Веес хоним бошчилигидаги мазкур делегация «Кафолат суғурта компанияси» АЖга ташриф буюрди.

Ташриф чоғида мехмонлар Ўзбекистон суғурта бозори ҳамда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолияти билан танишдилар. Учрашув доирасида томонлар суғурта, қайта  суғурта, компания инвестицион фаолияти каби ўзаро манфаатли масалалар бўйича музокаралар олиб бордилар.

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон суғурта бозорида етакчи ўринларни эгалламоқда. Компания томонидан 100 дан ортиқ мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизматлари тақдим этилади. 2018 йил 1 сентябрь холатига компаниянинг минтақавий тармоғи 15  филиал, 48 бўлим ва 152 суғурта марказларидан иборат.

 Манба: Ахборот  хизмати 

Биз билан боғланиш -->