Asosiy menu

17.09.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJ вилоятларда мажбурий суғурта турлари бўйича семинар ўтказмоқда >>> | 15.09.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да ёшлар билан учрашув ташкил этилди >>> | 14.09.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да кутубхона ташкил этилди >>>

"Кафолат суғурта компанияси" АЖ Жахон банки вакиллари билан учрашув ўтказди

Бугун «Кафолат суғурта компанияси» АЖ да молиявий сектор мутахассиси жаноб Фернандо Монтес Негрете бошчилигидаги Жахон банки гурухи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда компания Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов Республикамизда суғурта сохасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолияти, эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди. Компаниянинг суғурта, қайта суғурта ва инвестицион фаолиятига оид масалалар мухокама қилинди.

Жахон банки миссиясининг мақсади «Ўзбекистон институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойихаси доирасида молия секторини ислоҳ қилиш бўйича компонентнинг лойихасини тайёрлашдан иборатдир.

Манба: Ахборот  хизмати 

Биз билан боғланиш -->