Asosiy menu

12.11.2018 - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” АJдаги Етакчилар кенгашининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди >>> | 09.11.2018 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг Андижон вилоят филиали энг фаол суғурта агентларини велосипед билан тақдирлади >>> | 07.11.2018 - «КAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош келишув ижросини таъминлаш мақсадида компаниянинг худудий филиалларида учрашувлар ўтказилмоқда >>>

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJ мажбурий суғурта турлари бўйича семинар ўтказди

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJ томонидан аҳоли, жисмоний ва юридик шахслар, тадбиркорлар ҳамда бизнес субъектлари ўртасида суғурта турлари, компания томонидан таклиф этилаётган мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизматлари ҳақида маълумотлар етказиш, фуқароларнинг суғурта маданиятини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири  2018 йил 10  августда  «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ Сирдарё вилояти филиали ходимлари билан биргаликда ўтказилди.

Семинарда  мажбурий суғурта турлари тўғрисидаги Қонунларнинг амалиётга тадбиқ этишдаги долзарб  масалалар муҳокама этилди.

Тадбир «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ Бошқарувининг Мажбурий  суғурта  департаменти  бош менежери Д. Урунов томонидан тақдимот асосида  олиб борилди.

Семинарда  «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида», «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида», «Ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мақсади, ушбу суғурта турларининг моҳияти, суғурта объекти, субъекти ва бошқа асосий тушунчалар таништириб ўтилди.

Шунингдек, тадбир  иштирокчиларига суғурта бозорида мазкур Қонунлар  ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган суғурта ПУЛи, унда Компаниямизнинг улуши, кўрсаткичлари ҳамда ушбу суғурта турлар бўйича тўланган суғурта тўловлари ҳақида маълумотлар келтириб ўтилди.

Семинар сўнгида иштирокчилар томонидан мутахассисларга берилган саволларга батафсил  жавоблар олинди.


Манба: Ахборот  хизмати 

 

Биз билан боғланиш -->