Asosiy menu

12.10.2018 - “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ Тошкент Молия институти талабалари учун семинар ўтказди >>> | 09.10.2018 - "Кафолат суғурта компанияси" да "Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги таҳлилчилари билан учрашув бўлиб ўтди >>> | 09.10.2018 - "Кафолат суғурта компанияси" АЖ Хитой Халқ Республикаси делегациясини қабул қилди >>>

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ рахбарияти сайёр қабуллар ўтказмоқда

Ўтган 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва  инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниб, бундан кўзланган асосий мақсад давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндошувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланган. Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этиш даркорлиги таъкидлаб ўтилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни янги таҳрирда 2016 йил 11 сентябрида тасдиқланди.

Ушбу Қонунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналари, уларнинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган.

Бу борада «Кафолат суғурта компанияси» АЖ тизимида қонуннинг ижросини таъминлаш бўйича алоҳида Низом тасдиқланди.

Суғурта хизматларини кўрсатиш, уларнинг сифатини яхшилаш мақсадида компаниянинг ички локал тармоғида («Kafolat online» АМТ), суғурта ходисаси рўй бергани тўғрисида келиб тушаётган аризаларни белгиланган муддатда кўриб чиқиш масъул ходимлар тарафидан «online» тарзда кузатилиб, назорат қилиб борувчи алоҳида блок фаолият йўлга қўйилган.

Компания Бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги филиаллари директорларининг душанба-жума кунлари давомида эрталаб соат 8-00 дан 11-00 га қадар, шунингдек Бошқарувнинг бошқарма бошлиқлари ҳар иш куни соат 14:00 дан 18:00 гача аҳоли ва тадбиркорлар учун шахсий қабуллар ташкил этилган.

Электрон мурожаатларни Компаниянинг расмий веб сайти kafolat.uz ва my.gov.uz электрон порталлари орқали, шунингдек  компаниянинг  murojaat@kafolat.uz,info@kafolat.uz электрон почталари орқали электрон тарзда ҳамда (+99871) 202-88-22 ишонч телефони орқали қабул қилиш имкониятлари яратилган.

Шунингдек, Компанияда (+99871) 202-2002 рақамли «Call centre», яъни мурожаатларни қабул қилиш операторлик хизмати ташкил этилган бўлиб, ушбу хизмат суткада 24 соат телефон орқали мурожаатларни қабул қилади ва тезкор равишда жавоб беради. 

Компания тизимида Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг сўзсиз ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ҳамда  Ўзбекистон Республикаси «Ягона интерактив давлат хизматлари портали» орқали келиб тушадиган мурожаатлар билан ишлашни янада такомиллаштириш чоралари кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг сўзсиз ижросини таъминлаш Компания раҳбарияти ҳамда барча филиаллар раҳбарларининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

2018 йил 9 августда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ раҳбарияти томонидан Наманган вилояти Чортоқ тумани хокимиятида аҳоли билан сайёр  учрашув ташкил этилди.

Тадбирда компания Бошқаруви раиси ўринбосари В. Грибанова сўзга чиқиб қисқача компания ҳақида, унинг суғурта бозоридаги ўрни, жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича маълумот бердилар.

Компаниянинг Наманган вилояти филиали вакиллари жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатлари бўйича ҳамда 2017 йил 9 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан қабул қилинган ПҚ-3317 сонли «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарорининг бажарилиши ва компания томонидан тақдим этиладиган суғурта хизматлари тўғрисида ахборот бердилар.

 Учрашув савол-жавобларга бой бўлиб кўтаринки рухда ўтди.


Манба: Ахборот  хизмати 

 

Биз билан боғланиш -->