Asosiy menu

17.09.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJ вилоятларда мажбурий суғурта турлари бўйича семинар ўтказмоқда >>> | 15.09.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да ёшлар билан учрашув ташкил этилди >>> | 14.09.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да кутубхона ташкил этилди >>>

«KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ нинг мажбурий суғурта турлари бўйича фаолиятига назар

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар биринчи навбатда аҳолимизнинг фаровон ҳаёт кечириши ва ижтимоий йўналтирилган тизимли мақсадларимиз сари қаратилган ҳаракатлар билан изоҳланади. Шу мақсадда, мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб аҳоли манфаатини ҳимоялашга доир кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

  Жумладан, суғурта соҳасида ҳам республикамизда нохуш ҳолатлар натижасида жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш орқали уларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида мажбурий суғурта турлари тадбиқ этиб келинмоқда.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури ушбу йўналишлардан бири ҳисобланади. Мазкур суғурта турининг амалиётга тадбиқ этилганига 10 йил тўлди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ушбу суғурта тури бўйича «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ томонидан 1 330 дан ортиқ келиб тушган мурожаатлар юзасидан 3,3 млрд. сўмдан ортиқ суғурта қопламалари амалга оширилди.

Амалга оширилган суғурта қопламалари бўйича 10 йиллик кўрсаткичларни диаграмма шаклида кўрсак.


       

 


   

         

ЙТҲ натижасида ҳодиса қаерда содир бўлмасин суғурта қопламасини олиш учун мурожаат этиш имкониятларини ошириш ҳамда компания фаолият доирасини кенгайтириш мақсадида республикамизнинг энг чекка ҳудудларида ўз бўлинмаларини очиш сиёсатини юритмоқда. Компания ҳудудий тармоғининг кенгайиши аҳолининг компания хизматларидан фойдаланиш имкониятларини оширади.

Жумладан, «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ нинг республика бўйлаб ҳудудий бўлинламари сони айнан мазкур мажбурий суғурта тури жорий этилган йилда яъни 2008 йилда 98 тани ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йил 1 июль ҳолатига 212 тага етган. Бу кўрсаткичнинг ўтган даврлар мобайнида фақат ўсганлигини қуйидаги диаграммада кузатишимиз мумкин.

 

 

Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида суғурта хизматларини замон талабига мос равишда такомиллаштириб бориш компаниямизнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Жумладан,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 3317-сонли Қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорга асосан Компания замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган холда виртуал офислар ва суғурта хизматлари сотишнинг янги каналларини яратиш, онлайн тўлаш имкониятлари орқали интернет-магазинлардан, жаҳон Интернет тизимидан фойдаланган ҳолда суғурта хизматларини сотишни ривожлантириш асосий йўналишларидан бири сифатида белгилаб берилган.

Компания ушбу йўналиш доирасида фуқаролар республиканинг турли ҳудудларида ҳам суғурта полисларини сотиб олиш имкониятини берувчи «Uzpaynet» МЧЖ билан ҳамкорлик ўрнатилди.

Бу борада қўшимча қилиш мумкинки, ҳозирги кунда «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ нинг мазкур мажбурий суғурта турлари бўйича хизматларни фуқароларимиз Click, mbank, woy-wo, upay тўлов тизимларидан ҳарид қилишлари мумкин.  

Шунингдек, компания суғурта хизматларини сотишга мўлжалланган ўзининг интернет магазинини яратди. Бу интернет магазиндан мижозлар ўзлари хоҳлаган суғурта хизматларини олишлари мумкин бўлади. Бу хизмат фуқароларимизга уйларидан ёки ишхонасидан чиқмасдан, нархларини ҳисоблашда ўзлари иштирок этган ҳолда суғурта полисларини сотиб олиш имкониятини беради. Шунингдек, суғурта учун тўланадиган бадални онлайн равишда пластик карта орқали тўлаб, ўзларига яқин бўлган ҳудудлардан суғурта полисини олиш имкониятга эга бўлади.

Суғурта хизматларини интернет магазин орқали marketkafolat.uz сайти орқали сотиб олишингиз мумкин.


Манба: Ахборот  хизмати   

Биз билан боғланиш -->