Asosiy menu

17.09.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJ вилоятларда мажбурий суғурта турлари бўйича семинар ўтказмоқда >>> | 15.09.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да ёшлар билан учрашув ташкил этилди >>> | 14.09.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да кутубхона ташкил этилди >>>

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ да ёшлар учун учрашув ташкил этилди

 «Кафолат суғурта компанияси» АЖда ёшлар куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда компания раҳбари Саидолим Насретдинов барча ёшларни қутлаб, онлайн мулоқот орқали вилоят филиалларида фаолият олиб бораётган фаол ёш мутахассисларни табриклади. Насретдинов ўз сўзида: - бугунги кунда компаниямизда 601 та ходим фаолият юритаётган бўлса, шуларнинг 138 нафари ёки 23 фоизи ёшларни ташкил этади. Компаниямиз ёшлари ўзларининг интилиши, шижоати ва инновацион ғоялари билан суғурта фаолиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Қайси филиалда ёшларнинг улуши юқори бўлса, ўша жойда суғурта тушумлари, интизом ва креатив ёндашувлар мавжуд. Мамлакатимизнинг қайси ҳудудида, қандай лавозимда бўлишингиздан қатъий назар, соҳамиз ривожи учун қўшаётган юксак хиссангизни қадрлаймиз,- дея таъкидлади.

 Учрашувда Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси,   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Шохида Исмоилова иштирок этиб, ёшларга мамлакатимиз томонидан бугунги кунда  яратилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиб, ўз куч ва ғайратларини фақат илм олиб, ҳунар ўрганиб мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишга йўналтириш кераклиги ҳақида гапирди.

Тадбир сўнгида компания ривожига ўзининг ташаббускорлиги ҳамда фаоллиги билан фидокорона ҳисса қўшиб келаётган ёш кадрларнинг  26 нафари фахрий ёрлиқ билан тақдирланиб моддий рағбатлантирилди.


 Манба: Ахборот  хизмати  

 

Биз билан боғланиш -->