Asosiy menu

17.12.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJда суғурта агентлари учун ўқув семинари ташкил этилди >>> | 14.12.2018 - «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтирмоқда >>> | 10.12.2018 - ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНА БИР БЎҒИНИ >>>

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг 2017 йил якунлари бўйича умумий йиллик акциядорлар йиғилиши бўлиб ўтди

2018 йил 29 июнь куни «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJда  2017 йил якунлари бўйича умумий йиллик акциядорлар йиғилиши бўлиб ўтди. Компания рахбарияти 2017 йилги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ва 2018 йилдаги ривожланишининг асосий йўналишлари тўғрисида ахборот берди.

Учрашув давомида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди. Компаниянинг 2017 йилдаги молиявий натижалари сарҳисоб қилинди. Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясининг янги аъзолари сайланди ва «Кафолат суғурта компанияси» АЖнинг ички ҳужжатлари тасдиқланди: Устав, «Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида»ги, «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги, «Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолияти тартиби тўғрисида»ги Низомлари.

2017 йилда компания узоқ муддатли  ривожлантиришнинг асосий йўналишларини давом эттирди.

Компания ривожланишини таъминлаш қуйидаги бир қатор йўналишлардаги вазифаларни бажаришни талаб этади:

- суғурта фаолиятини изчил ривожлантириш;

- инвестицион фаолиятни фаоллаштириш;

- компания молиявий холати ва сарф харажатлари устидан назоратни кучайтириш;

- ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш;

- мақсадли кадрлар сиёсатини жорий қилиш;

- моддий техник базани мустахкамлаш ва бошқалар.

Мажлисда ундан ташқари қуйидаги масалаларга эътибор қаратилди:

- «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJнинг 2017 йил якунлари бўйича соф фойдани тақсимлаш;

- Акциялар чиқарилуви асосида компания устав капиталини ошириш;

- 2017 йил якунларига кўра «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ корпоратив бошқарув тизимининг баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;

- «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJнинг янги ташкилий структурасини тасдиқлаш.

Умуман, акциядорлар ҳисобот даврида компания фаолиятини ижобий, деб баҳолашди. Компания корпоратив бошқарув йўналишида  муваффақиятли ишлар қайд этилди. 2017 йилда компания фаолияти қониқарли деб топилди.

       Манба: Ахборот  хизмати  

Биз билан боғланиш -->