Asosiy menu

13.07.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг Андижон вилояти филиалида кутубхона ташкил этилди >>> | 07.07.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ Ўзбекистон Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликни кучайтирмоқда >>> | 05.07.2018 - «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ нинг мажбурий суғурта турлари бўйича фаолиятига назар >>>

Аҳолини суғуртавий ҳимоялаш – долзарб вазифа

Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни таъминлаш ва бу орқали аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асоси ҳисобланади. Барча йўналишлар сингари юртимизда суғурта соҳаси ҳам жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Суғурта соҳаси бир неча йўналишларга тадбиқ этилаётган бўлиб, ушбу йўналишлар ичида аҳолига тегишли бўлган суғурта турлари алоҳида йўналиш сифатида қаралади.

Бугунги кунда аҳолини суғурта ҳимоясига олиш бўйича суғурта компаниялари томонидан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Мисол учун, 2017 йилнинг 30 октябрида «КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўртасида имзоланган Бош келишув асосида компания ва вазирлик ҳамкорликда сейсмик жиҳатдан ҳавфли, сел ва тошқин ҳавфи бўлган минтақаларда жойлашган фуқароларнинг иншоотлари, турар жойлари, шахсий мулкини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадларда барпо этилган объектларни суғурталаш ҳамда суғуртанинг афзалликлари тўғрисида аҳоли, корхона ва ташкилотлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. Шунга қарамасдан аҳолини суғурта ҳимоясига олиш ишларини қониқарли даражада деб бўлмайди.

Жорий йилнинг май ойида Республикамизнинг бир қатор минтақаларидаги мавжуд тоғ олди ҳудудларида кучли сел келиши оқибатида кўпчилик аҳоли мулкига турли даражада зарар етган. Мисол учун, Фарғона вилояти Сўх тумани «Ғазнов» МФЙ Селдаҳа кўчасига сел келиши натижасида шу кўчада яшовчи бир нечта аҳоли мулкига шикаст етган. "КАФОЛАТ суғурта компанияси" АЖ Бошқаруви масъул ходимлари ушбу ҳудудга бориб, ҳудудда яшовчи бир қанча аҳоли билан учрашиб суҳбатлашганда, кўпчилик аҳоли ўз мол-мулкини суғурта қилдирмаганлиги, суғурта тўғрисида етарлича маълумотга эга эмаслиги маълум бўлди.

Бу каби ҳолатларни, яъни аҳолининг суғурта тўғрисида етарлича маълумотга эга эмаслигини ёки суғурта ҳимоясида бўлишга интилмаслигини биринчи навбатда фаолият олиб бораётган суғурта компанияларининг аҳоли билан етарли даражада иш олиб бормаётганлиги, аҳолига бахтсиз ҳодиса содир бўлган пайтда фақатгина суғурта компанияси етказилган зарарни тўлиқ қоплаб бериши (агар мулк тўлиқ суғурта қилинган бўлса) мумкинлигини етарли даражада етказиб бера олмаётганлиги билан баҳолаш мумкин.

Бундан кўринадики, Республикамизда фаолият олиб бораётган суғурта компаниялари томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар, жумладан аҳолини суғуртага бўлган ишончини янада ошириш ва уларни суғурта ҳимоясига олишда барча имкониятларни ишга солиш, шунингдек соҳага ёш ва замонавий дунёқарашга эга бўлган малакали кадрларни жалб қилиш каби вазифалар амалга оширилиши зарур.

Суғурта компаниялари ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларида аҳоли билан ишлаш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, теле кўрсатувлар ва радио эшиттиришлар тайёрлаш, ОАВ ларида, рўзномаларда соҳага оид маълумотларни кенгроқ ёритишлари лозим бўлади.   



Биз билан боғланиш -->