Asosiy menu

12.11.2018 - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” АJдаги Етакчилар кенгашининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди >>> | 09.11.2018 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг Андижон вилоят филиали энг фаол суғурта агентларини велосипед билан тақдирлади >>> | 07.11.2018 - «КAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош келишув ижросини таъминлаш мақсадида компаниянинг худудий филиалларида учрашувлар ўтказилмоқда >>>

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ Бошқарувида кутубхона ташкил этилди

      «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Етакчилар кенгаши томонидан, компания ёшларини маънавий-ахлоқий жиҳатдан, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшлар онгига чуқур сингдиришга қаратиш, четдан «оммавий маданият» ниқоби остида кириб келаётган, миллий маънавиятимизга зид бўлган маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, ишчи-ходимлар ўртасида маънавий-ахлоқий муҳитни янада кучайтириш мақсадида турли тадбирларни амалга ошириб келмоқда. 
      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлвнтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги Ф-4789-сонли Фармойиши ҳамда 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3217-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан компания Бошқарувида ҳам Ўзбекистон Президентининг асарлари, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, ҳуқуқий, тарихий ва бадиий адабиёт каби турли мавзудаги китоблар тўпламидан иборат кутубхона ташкил этилди.
      Ушбу кутубхона ходимларнинг маънавий онгини янада ошириш, уларнинг китобга бўлган меҳри ва қизиқишларининг ортишига хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.


Биз билан боғланиш -->