Asosiy menu

16.08.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” AЖ рахбарияти вилоятларда сайёр қабуллар ўтказишни давом эттирмоқда >>> | 14.08.2018 - “KAFOLAT sug'urta kompaniyasi” АJ ёнғин ҳавфсизлиги ходимлари учун семинар ўтказди >>> | 13.08.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJ мажбурий суғурта турлари бўйича семинар ўтказди >>>

«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ компания Ижроия органи (Бошкаруви)га номзодлар танловида иштирок этиш учун таклиф қилади

Ӯзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги»ги янги таҳрирдаги Қонунига мувофиқ ва  «КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ Ижроия органи (Бошкаруви)га номзодларни танлаш Регламентига кўра Ижроия органи (Бошкаруви) аъзолигига номзодлар танлови эълон қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар, компания акциядорлари, хорижий менежерлар ва бошқа қонунчиликка мувофиқ ваколатли шахслар ўз номзодлари бўйича таклифларини «КАФОЛАТ суғурта компанияси» керакли маълумотларни илова қилган ҳолда такдим этишлари мумкин. Керакли маълумотлар руйхати билан  компания веб-саҳифасида www.kafolat.uz манзил бўйича «бўш ўринлар» бўлимида танишишингиз мумкин. Номзодлар хақидаги маълумотга қўшимча равишда паспорт нусхаси, фотосуръатлик маълумотнома илова қилиниши сўралади.

«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ Ижроия органи (Бошкаруви)га номзодларни танлаш Регламенти билан компаниянинг www.kafolat.uz веб саҳифасининг «кутубхона» бўлимида танишишингиз мумкин.

Керакли ҳужжатлар илова қилинган аризалар Тошкент шахри Миробод тумани Амир Темур шох кўчаси 13, 13А. манзили бўйича 2018 йил «14» июн Тошкент вақти билан соат 18-00 гача қабул қилинади.

Маълумот учун телефон рақамлари: 202-88-22, 202-20-26

Компания расмий веб-саҳифаси: www.kafolat.uz

 Электрон почта манзили: info@kafolat.uz

Манба: Ахборот  хизмати  

 

Биз билан боғланиш -->