Asosiy menu

17.12.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJда суғурта агентлари учун ўқув семинари ташкил этилди >>> | 14.12.2018 - «Kafolat sug’urta kompaniyasi» AJ халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтирмоқда >>> | 10.12.2018 - ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНА БИР БЎҒИНИ >>>

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИГА ВАҚТИНЧА ИШЛАШ МАҚСАДИДА ЧИҚАЁТГАН ФУҚАРОЛАРНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ

Суғурта Сизнинг фаровонлигингиз ва манфаатингиз учун хизмат қилади.

Бугун янги суғурта тури, яъни «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИГА ВАҚТИНЧА ИШЛАШ МАҚСАДИДА ЧИҚАЁТГАН ФУҚАРОЛАРНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ» суғурта тури ҳақида фикр юритамиз.......

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3584-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз фуқароларининг  вақтинча ишлаш мақсадида транспорт воситаларида республика ҳудудидан ташқарига чиқиш даврида уларнинг суғуртавий ҳимоясини таъминлаш, аҳолига инновацион суғурта хизматларини тақдим этиш мақсадида   «Кафолат суғурта компанияси» АЖ ва «Узагросуғурта» АЖ  томонидан янги  «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИГА ВАҚТИНЧА ИШЛАШ МАҚСАДИДА ЧИҚАЁТГАН ФУҚАРОЛАРНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ» суғурта тури ишлаб чиқилди.

  Ушбу суғурта тури Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинча ишлаш мақсадида транспорт воситаларида республика ҳудудидан ташқарига чиқиш даврида суғурта қилиш шартларини белгилайди.

  СУҒУРТА ҲИМОЯСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ҲУДУДИ

Суғурта шартномасига мувофиқ суғурта химояси, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинча ишлаш мақсадида Республика ҳудудидан ташқарига транспорт воситаларида чиқиш даврида ва суғурта полисида кўрсатилган ҳудудда амал қилади, яшаш мамлакати бундан мустасно.

  СУҒУРТА ОБЪЕКТИ

 Суғурталанган шахснинг  ҳаёти ва соғлиғи билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари суғурта объекти хисобланади.

 Қоидаларга мувофиқ суғурталанган шахснинг соғлиғи суғурта қилинганда компенсация тамойили қўлланилади, унга кўра Суғурталанган шахс вақтинча ишлаш мақсадида республика ҳудудидан ташқарига транспорт воситаларида чиқиш даврида бахтсиз ҳодиса ёки тўсатдан касалликка учраса унга тиббий ёрдам ва транспорт хизматлари харажатлари қоплаб берилади.

Суғурталанган шахснинг ҳаёти суғурталанганда компенсация тамойили қўлланилади, унга кўра бахтсиз ҳодиса ёки тўсатдан касалланиш натижасида Суғурталанган шахс вафот этса репатриация харажатлари коплаб берилади.

 СУҒУРТА РИСКЛАРИ

  Қуйидагилар суғурта рисклари ҳисобланади:

 Суғурталанган шахснинг тўсатдан шошилинч тиббий ёрдам талаб қиладиган касалликка чалиниши ёки бахтсиз ҳодисага учраши;

Юқорида кўрсатиб ўтилган суғурта ҳодисалари натижасида вафот этиши.


 СУҒУРТА СУММАСИ. СУҒУРТА МУКОФОТИ ВА УНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ.

 Ҳар бир суғурталанган шахс учун суғурта суммаси 10 000 (ўн минг) АҚШ долларини ташкил этади (жадвалга кўра):

 

Умумий суғурта суммаси АҚШ долларида:

10 000

Суғурта қопламаси тури:

·  тиббий харажатлар

500

·  тиббий эвакуация

2000

·  репатриация

7000

·   кузатувчининг харажатлари

 500

 

 СУҒУРТА ҚОПЛАМАСИ

Суғурталовчи мазкур қоидаларга мувофиқ қуйидаги харажатларни қоплайди:

 А) Вақтинча ишлаш учун республикадан ташқарига транспортда кетаётган Суғурталанган шахсга юқорида кўрсатилган рисклар натижасида кўрсатилган шошилинч тиббий ёрдам билан боғлиқ харажатларни;

- биринчи фавқулодда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш харажатларини;

Суғурталовчи тиббий харажатларни Суғурталанган шахсни яшаш жойигача кўчириш мумкин бўлган пайтгача, лекин кўпи билан суғурта шартномаси тугагандан сўнг 30 кунгача тўлаб беради.

Б) Ташиш билан боғлиқ харажатлар. Мазкур харажатларга қуйидагилар киради:

-         тўсатдан касалликка чалинганда ёки бахтсиз ҳодисага учраганда, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасасига ташиш (эвакуация) харажатлари;

-         жабрланган - Суғурталанган шахсни тиббий ташиш (эвакуация), яъни Ўзбекистондаги касалхоналарга етказиш (Суғурталовчи томонидан белгиланади) харажатлари;

-         суғурталанган шахсни кузатиб борувчининг тиббий эвакуация давридаги ташиш харажатлари, агар даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси билан кузатиб бориш зарур деб топилса;

В)  репатриация харажатлари;

Г) юқорида  кўрсатилган рисклар содир бўлганда қидириш ва қутқариш тадбирлари билан боғлиқ харажатлар;

Д)  Мезбон (суғурта полисида кўрсатилган) мамлакатда дафн этиш харажатлари (маросим хизматлари бундан мустасно);

Е) Тиббий эвакуация ва репатриация харажатларини қоплашда, Суғурталанган шахс ёки унинг вакили Суғурталовчи билан мазкур хизмат кўрсатиш миқдори ва тартибини ёзма равишда келишмаган бўлса, Суғурталовчи мазкур хизмат учун тўлаши мумкин бўлган харажатларнинг минимал миқдорини тўлайди.

Ё) Суғурталовчи  жарроҳлик амалиёти билан боғлиқ бўлган харажатларни, агар бу амалиёт зудлик билан амалга оширилмасдан, тиббий эвакуациядан сўнг амалга ошириладиган бўлса, Суғурталанган шахснинг ҳаётига хавф туғиладиган ҳолларда тўлаб беради.

Ж)  Муолажа давомийлиги, жарроҳлик амалиёти ва тиббий эвакуация зарурати тўғрисидаги қарор Суғурталовчи, хизмат кўрсатувчи ва Суғурталанган шахсни даволовчи шифокор томонидан биргаликда қабул қилинади.

Суғурталанган шахс ўз мамлакатидан ташқарида жарроҳлик амалиёти, ташхис қўйиш (диагностика) ва даволаниш тўғрисидаги қарорни ёлғиз ўзи қабул қилган тақдирда Суғурталовчи суғурта қопламасини тўламаслик ҳуқуқига эга.

З)  Суғурталанган шахс, Суғурталовчининг Ассистанс-хизматига ассистанс хизматларини олиш бўйича мурожаат этмасдан, юзага келган ҳодиса бўйича мустақил равишда тўловларни амалга оширган бўлса, Суғурталанган шахс кўрсатилган хизматлар бўйича зарур ҳужжатларни (тиббий муассаса шифокорининг баёноти, рецептлар, тўловни тасдиқловчи чеклар ва бошқ.) Суғурталовчига тақдим этиши лозим.

Бунда суғурта қопламаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади.

 Юқоридаги холатлар юзага келганда «суғурта ходисаси» деб тан олинади.

 СУҒУРТА ҚОПЛАМАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

 Суғурта полиси амал қилиши даврида суғурта ҳодисаси юзага келганда, Суғурталовчи Тиббий муассасанинг Суғурталанган шахсга тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан харажатларини тўлайди.

Суғурталовчининг суғурта тўлови юзасидан мажбурияти Суғурталовчининг Ассистанс хизматига тиббий муассаса  томонидан тақдим этилган тегишли тиббий ҳужжатларни (Суғурталанган шахсга кўрсатилган тиббий хизматларнинг аниқ рўйхати кўрсатилган тиббий-статистик карта, рецептлар) ва тўлов ҳужжатлари (ҳисоб-фактуралар), шунингдек Суғурталовчининг Ассистанс хизмати менеджери / мутахассиси- нинг экспертиза далолатномаси асосида юзага келади.

Тиббий муассаса тақдим этган ҳужжатларга қўйилган талаблар Суғурталовчининг Ассистанс хизмати ва тиббий муассаса ўртасида тузилган шартномада белгиланади.

Мазкур суғурта тури ҳар бир ҳудудда ташкил этилаётган «махсус касса»ларда сотилади.Махсус кассалардан имтиёзли билет ҳарид қилган шахслар ушбу суғурта полисини сотиб олиши мумкин.

Бошқа мамлакатга вақтинча ишлагани чиқаётганингизда Ўзингизни ва яқинларингизни «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИГА ВАҚТИНЧА ИШЛАШ МАҚСАДИДА ЧИҚАЁТГАН ФУҚАРОЛАРНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ» суғурта тури бўйича СУҒУРТА ҚИЛДИРИНГ!!!

Йўлда нохуш холатга учраганингизда суғурта компанияси Сизга ёрдам беради.

Компания суғурта хизматлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни истайсизми?

https://t.me/kafolat_sugurta телеграмм каналимизга аъзо бўлинг;

/  ва agros.uz сайтларига киринг, кузатинг, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ ва «Узагросуғурта» АЖ  фаолиятидан хабардор бўлинг;

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.inha.ismatov.qudratillo.kafolatinsurance  мобил иловасини юклаб олинг ва 20га яқин турдаги суғурта хизматларимизни интернет орқали харид қилинг;

+ 998 71 202-20-02 ва  +998 71 200 95 95  рақамли 24 соат мобайнида ишлайдиган Сall centerга мурожаат қилинг ва қизиқтирган саволларингизга жавоб олинг.

Биз – Сиз ва яқинларингиз учун қайғурамиз.

Биз билан боғланиш -->