Asosiy menu

19.06.2018 - Аҳолини суғуртавий ҳимоялаш – долзарб вазифа >>> | 13.06.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ Бошқарувида кутубхона ташкил этилди >>> | 07.06.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖда сифат менеджменти Сертификатига мувофиқлик текшируви ўтказилмоқда >>>

«KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ да «Очиқ эшиклар» куни ўтказилди

Ёш авлод ўртасида суғурта маданиятини шакллантириш, аҳолига кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини ошириш, ахборот-коммуникация технологияларини бизнес жараёнларга тадбиқ этиш ҳамда аҳолининг суғуртавий ҳимоялаш доирасини кенгайтириш мақсадида 2018 йил 1 март куни «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқарувида Тошкент тўқимачилик енгил саноат институти «Автоматлаштириш бошқарув ва матбаа» факулътети корпоратив бошқарув йўналиши 19-15 гуруҳ талабалари учун «Очик эшиклар» куни ўтказилди.

Учрашув давомида талабалар Ўзбекистон суғурта бозори, унда «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг ўрни, компания тузулиши, суғурта полислари сотилиши, суғурта ходисалари кўриб чиқилиши ва суғурта қопламалари тўланиши жараёнлари билан танишиб чиқти, компания мутахассислари томонидан тақдимот орқали талабаларга суғурта бўйича маълумотлар берилди.

Бундай учрашувларни ўтказишдан кўзланган мақсад - келгусида ёшларда суғурта маданиятини шакллантириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, давлатимиз томонидан суғурта соҳасида яратилган имкониятлар, шарт-шароитларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, уларда суғуртага бўлган ишончни оширишдан иборат.


Манба: Ахборот  хизмати  

Биз билан боғланиш -->