Asosiy menu

17.09.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJ вилоятларда мажбурий суғурта турлари бўйича семинар ўтказмоқда >>> | 15.09.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да ёшлар билан учрашув ташкил этилди >>> | 14.09.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да кутубхона ташкил этилди >>>

Жисмоний ва юридик шахслар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар учун давлат органларига мурожаат қилишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2018 йил 1 февралдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимининг янги талқини ишга туширилди.

Шу муносабат билан давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, давлат органларига келиб тушаётган барча мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни ягона тизим доирасида бирлаштиришни таъминлаш мақсадида «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ расмий веб сайтидаги pp.kafolat.uz Бошқарув Раисининг виртуал қабулхонаси 2018 йил 25 февралдан ўз фаолиятини тўхтатишини ҳамда суғурта компанияларга мурожаатлар pm.gov.uz манзилидаги веб-сайт орқали юборилиши мумкинлигини маълум қиламиз.

 

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Ахборот хизмати

 

Биз билан боғланиш -->