Asosiy menu

17.09.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJ вилоятларда мажбурий суғурта турлари бўйича семинар ўтказмоқда >>> | 15.09.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да ёшлар билан учрашув ташкил этилди >>> | 14.09.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да кутубхона ташкил этилди >>>

“Кафолат суғурта компанияси” AЖ рахбарияти Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказмоқда

Ўтган 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва  инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниб, бундан кўзланган асосий мақсад давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндошувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни янги таҳрирда 2016 йил 11 сентябрида тасдиқланди.

Бу борада «Кафолат суғурта компанияси» АЖда тизимли ишлар йўлга қўйилган. Компания Бошқаруви раисининг виртуал қабулхонаси pp.kafolat.uz ишга тушурилган. Бугунга келиб, компания фаолиятига оид масалалар юзасидан ушбу виртуал қабулхонага тўғридан-тўғри мурожаат этиш мумкин.

Компания Бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги филиаллари директорларининг душанба-жума кунлари давомида эрталаб соат 8-00 дан 11-00 га қадар, шунингдек Бошқарувнинг бошқарма бошлиқлари ҳар иш куни соат 14:00 дан 18:00 гача аҳоли ва тадбиркорлар учун шахсий қабуллар ташкил этилган.

Электрон мурожаатларни Компаниянинг расмий веб сайти kafolat.uz ва my.gov.uz электрон порталлари орқали, шунингдек  компаниянинг  murojaat@kafolat.uz,info@kafolat.uz электрон почталари орқали электрон тарзда ҳамда (+99871) 202-88-22 ишонч телефони орқали қабул қилиш имкониятлари яратилган.

Шунингдек, Компанияда (+99871) 202-20-02 рақамли «Call centre», яъни мурожаатларни қабул қилиш операторлик хизмати ташкил этилган бўлиб, ушбу хизмат суткада 24 соат телефон орқали мурожаатларни қабул қилади ва тезкор равишда жавоб беради. 

Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг сўзсиз ижросини таъминлаш Компания раҳбарияти ҳамда барча филиаллар раҳбарларининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

2018 йил 16 февралда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ раҳбарияти томонидан Навоий вилояти Учқудуқ туманида аҳоли, МФЙ раислари, фаоллари, корхона ва ташкилотлар вакиллари учун сайёр  учрашув ташкил этилди.

Учрашувда туман хокими ўринбосари, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ раҳбарияти ва масъул мутахассислари иштирок этди.

Тадбирда компания Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов сўзга чиқиб, «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолияти, компания томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари  ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Бундан ташқари учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан 2017 йил 9 октябрда қабул қилинган ПҚ-3317 сонли «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг бажарилиши тўғрисида, компания томонидан ишлаб чиқилаётган янги инновацион суғурта хизматлари ҳақида маълумот берилди.

 Учрашув савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Ихтиёрий тиббий суғурта, мол-мулк суғуртаси, ҳавфли ҳудудларда жойлашган уй-жойларни суғурталаш, бахтсиз ходисалардан суғурталаш бўйича саволлар кўп бўлиб, ушбу суғурта турлари батафсил тушунтириб берилди.

Ташриф чоғида компания томонидан Учқудуқ туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатилди.

 

 

 Манба: Ахборот  хизмати 

Биз билан боғланиш -->