Asosiy menu

14.08.2018 - “KAFOLAT sug'urta kompaniyasi” АJ ёнғин ҳавфсизлиги ходимлари учун семинар ўтказди >>> | 13.08.2018 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» АJ мажбурий суғурта турлари бўйича семинар ўтказди >>> | 10.08.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ рахбарияти сайёр қабуллар ўтказмоқда >>>

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ раҳбарияти жойларда сайёр қабуллар ўтказишни давом эттирмоқда

Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг сўзсиз ижросини таъминлаш Компания раҳбарияти ҳамда барча филиаллар раҳбарларининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Жорий йил 9 февралда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ раҳбарияти томонидан Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани аҳоли, МФЙ раислари, фаоллари, таълим тизими вакиллари, корхона ва ташкилотлар вакиллари учун сайёр учрашув ташкил этилди. Учрашувда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси вакили «Кафолат суғурта компанияси» АЖ раҳбарияти ва масъул мутахассислари иштирок этди. Тадбирда компания Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов сўзга чиқиб Ўзбекистон суғурта бозори, унда «Кафолат суғурта компанияси» АЖнинг ўрни ҳамда компания томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Бундан ташқари учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 9 октябрда қабул қилинган ПҚ-3317 сонли «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг бажарилиши тўғрисида, компания томонидан ишлаб чиқилаётган янги инновацион суғурта хизматлари ҳақида маълумот берилди. Учрашув савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Ихтиёрий тиббий суғурта, мол-мулк суғуртаси, ҳавфли ҳудудларда жойлашган уй-жойларни суғурталаш, бахтсиз ходисалардан суғурталаш бўйича саволлар кўп бўлиб, ушбу суғурта турлари батафсил тушунтириб берилди. 


 

Биз билан боғланиш -->