Asosiy menu

09.01.2019 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарияти Навоий вилоятида сайёр учрашув ўтказди >>> | 04.01.2019 - «Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳукуматга қачон тақдим этилиши маълум бўлди >>> | 29.12.2018 - Янги йилингиз билан!!! >>>

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ Сирдарё вилояти филиалида Қарор ижроси

Компаниянинг Сирдарё вилояти филиали ходимлари вилоятнинг  касаба уюшма қўмитаси биносида вилоят хокимлиги вакиллари, корхона ва ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари,  оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида суғурта хизматлари бўйича учрашув ташкил этди.

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги 17 та махаллалар раислари ёрдамчилари ва посбонлари иштирокида йигилиш ўтказилди.

Ўтказилган тадбирларда суғурта хизматлари ҳақида кенроқ тушунча берилди, жумладан, бизнес таваккалчиликлари суғуртаси, ихтиёрий тиббий суғурта, мол-мулк суғуртаси, лизинг, гаровга олинган мулк суғуртаси ва бошқа суғурта хизматлари ҳақида маълумотлар берилди.

Филиал ходимлари томонидан уюшмаган ёшларни ишга жалб этиш бўйича ўқув ишлари ташкил этилмоқда,  вилоятдаги хонадонлар, аҳоли  ўртасида суғуртанинг аҳамияти, бахтсиз ходисалардан, юқумли касалликлардан суғурталаш, аҳоли мол-мулкини, автотранспорт воситаларини суғурталаш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш -->