Asosiy menu

13.07.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг Андижон вилояти филиалида кутубхона ташкил этилди >>> | 07.07.2018 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ Ўзбекистон Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликни кучайтирмоқда >>> | 05.07.2018 - «KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi» AJ нинг мажбурий суғурта турлари бўйича фаолиятига назар >>>

"Кафолат суғурта компанияси" АЖ Самарқанд вилояти филиали суғурта хизматларини тарғиб этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 02/1-2556-сонли Назорат режаси асосида Самарқанд вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

«Республика маҳаллалар кенгаши» ва «Нуроний жамғармаси», Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Самарқанд вилоятидаги ҳудудий бошқарма ва бўлимлари билан иш ташкил этилган. Қарор ижросини таъминлаш бўйича Самарқанд вилоят хокимиятининг алоҳида назорат режаси ишлаб чиқилган.

Саноат корхоналари ва қурилиш объектлари билан ишлаш, аҳолини шахсий суғурта турлари бўйича, жумладан юқумли касалликлардан суғурта қилиш, ёшлар учун тегишли дастурлар доирасида қуриладиган уй-жойларни суғурта қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Жойларда ёшлар билан, маҳаллаларда, корхона, ташкилотларда доимий тадбирлар, семинарлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Самарқанд вилояти тиббиёт бирлашмаси биносида тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти билан ҳамкорликда тумандаги тиббиёт ходимлари иштирокида, Самарқанд вилояти Пастдаргом туман маҳалла фуқаролари иштирокида тадбирлар ташкил этилди.

 Тадбирлар давомида «Кафолат суғурта компанияси» Акциядорлик жамияти Самарқанд вилоят филиали директори ўринбосари Мансур Юнусов сўзга чиқиб йиғилиш иштирокчиларига «Кафолат суғурта компанияси» Акциядорлик жамиятининг бугунги кундаги фаолияти, суғурта тушунчаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги «Кафолат суғурта компанияси» Акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3317-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти, унинг қай даражада долзарблиги ва унинг ҳозирги кундаги ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилди.

 Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича берилган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

 

Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш -->