Asosiy menu

12.12.2017 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Хоразм вилояти филиали янги бинога кўчди >>> | 06.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Суғуртада замонавий ахборот технологиялари ва мажбурий суғурта турлари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди >>> | 05.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг ходимлари “Ўзбекистон Конституциясига 25-йил” эсдалик нишони билан тақдирландилар >>>

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ да оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Суғуртада замонавий ахборот технологиялари ва мажбурий суғурта турлари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди

2017 йил 6 декабрь куни «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамиятида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун «Суғуртада замонавий ахборот технологиялари ва мажбурий суғурта турлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашдилар.

Матбуот анжуманини компания Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Нарзуллаев қисқача  кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.

Сўнгги йилларда миллий суғурта тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, республикамизда ривожланган суғурта инфратузилмасини яратиш борасида салмоқли қадамлар ташланмоқда. Суғурта фаолиятининг иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ҳамда бозор муносабатлари шароитида уни ривожлантириш муҳимлигини ҳисобга олиб, ҳукуматимиз мунтазам равишда суғурта секторини ривожлантиришни қўллаб-қувватламоқда.

2017 йил 9 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган ПҚ-3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» АЖ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳам юқоридаги фикримизнинг ёрқин  далилидир.

Анжуманнинг асосий мавзуси бўйича компания Бошқаруви Мажбурий суғурта департаменти бош менежери Дилшод Уруновнинг маърузаси тингланди. Д.Урунов ўз презентацион тақдимотида мажбурий суғурта турлари ҳамда ушбу йўналишда компанияда олиб борилаётган  ишлар тўғрисида маълумот берди.

Компания томонидан қонунлар доирасида белгилаб берилган вазифаларни самарали тарзда ижро этиш, суғурта шартномаларини тузиш, суғурта ходисаси рўй берганда сифатли суғурта хизматларини кўрсатиш учун қатор тадбирлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 9 ой якунларига кўра компания томонидан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш туридан 1629 та ариза ва мурожаатлар бўйича 4,01 млрд. сўм суғурта қопламалари амалга оширилган. Ушбу даврда 333,9 минг дона шартнома имзоланиб, 16,9 млрд. сўм суғурта мукофоти жамланган. Ушбу турдан суғурта мукофотлари бўйича компаниянинг суғурта бозоридаги улуши 19,5 %ни ташкил этмоқда.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури бўйича 2017 йил 9 ой якунларига кўра 231 та ариза ва мурожаатлар бўйича 6,4 млрд. сўм суғурта қопламалари амалга оширилган. Ушбу суғурта тури бўйича 8,7 минг дона суғурта шартномалари имзоланиб,  9,8 млрд. сўм суғурта мукофоти келиб тушган. Компаниянинг ушбу тур бўйича бозордаги улуши 49,9 %ни ташкил этади, яъни, бозорнинг деярли ярмини эгаллаган.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тури бўйича ҳисобот даврида 1560 та шартнома имзоланиб, 1,8 млрд. сўм суғурта мукофотлари йиғилди. Суғурта бозордаги улушимиз 32,2 % ни ташкил этади.

Маълумки, бугун қайси соҳа бўлмасин, унинг ривожини замонавий ахборот технологияларисиз тасаввур қилиш мушкул. Шу маънода, тизимга энг илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилиш ахборот алмашинувининг ягона тизимини шакллантириш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда суғурта фаолиятида иш жараёнлари самарадорлигини оширишда қўл келади.

 Тадбирнинг кейинги мавзуси бўйича «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Бошқаруви Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш департаменти бош менежери Илхом Каримов сўзга чиқиб, презентация маълумотлари билан анжуман иштирокчиларига компанияда ахборот технологиялари йўналишида олиб борилаётган ишлар бўйича батафсил маълумот берди.

Суғурта шартномалари бўйича ўз мижозлари олдида қабул қилган мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг  устувор вазифаларидан бири ҳисобланади ва  мижозларга хар томонлама манфаатли, сифатли хизмат кўрсатишда давом этади. 


Биз билан боғланиш -->