Asosiy menu

12.12.2017 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Хоразм вилояти филиали янги бинога кўчди >>> | 06.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Суғуртада замонавий ахборот технологиялари ва мажбурий суғурта турлари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди >>> | 05.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг ходимлари “Ўзбекистон Конституциясига 25-йил” эсдалик нишони билан тақдирландилар >>>

«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ кўргазмада суғурта хизматларини тарғиб этмоқда

Жорий йилнинг  22 ноябрь куни  «Ўзэкспомарказ» МКМда  XIII Халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси «UZAGROEXPO – 2017» ва XIII Халқаро озиқ-овқат саноати ва озуқа маҳсулотлари кўргазмаси «UZPRODEXPO – 2017»  ўз ишини бошлади.

Кўргазмани  ташкилотчилари -  Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,  Тошкент шаҳар ҳокимияти,  Ўзбекистон Республикаси фермерлар кенгаши, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси.

«UZAGROEXPO»  қишлоқ  хўжалик  ва «UZPRODEXPO» кўргазмалари  Ўзбекистоннинг куз мавсумидаги йирик тармоқ тадбирлари ҳисобланади. «UzAgroExpo» кўргазмаси иштирокчилари – бу замонавий қишлоқ хўжалик техникаси ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ва сотишга, деҳқончилик, чорвачилик, ветеринария, технологиялари ва маҳсулотларини қайта ишлаш, ташиш ва сақлашга ихтисослашган корхона ва ташкилотлардир.  «UZPRODEXPO»  кўргазмаси  иштирокчилари эса - озиқ-овқат тармоғининг етакчи ишлаб чиқарувчилари, етказиб берувчилари ва дистрибьюторлари қатнашадилар, улар ўзбек ва жаҳон озиқ-овқат бозорларини тақдим этади.

«КАФОЛАТ суғурта  компанияси» АЖ мутахассислари ушбу кўргазма  иштирокчиларига  компания томонидан тақдим этилаётган суғурта хизматларини таклиф этмоқда.

Жумладан, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш, лизингга олинаётган мулкни, транспорт воситаларини суғурталаш, экспорт суғуртаси, йўлдаги мол мулкни суғурталаш, ходимларни бахтсиз ходисалардан суғурталаш, экспорт шартномаларини комплекс суғурталаш ва х.к.


Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш -->