Asosiy menu

12.12.2017 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Хоразм вилояти филиали янги бинога кўчди >>> | 06.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Суғуртада замонавий ахборот технологиялари ва мажбурий суғурта турлари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди >>> | 05.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг ходимлари “Ўзбекистон Конституциясига 25-йил” эсдалик нишони билан тақдирландилар >>>

«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида эълон

ҲУРМАТЛИ «КАФОЛАТ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ»

 АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ!

 

«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ 2017 йил 29 ноябрь куни соат 12.00 да Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шох кўчаси, 13, 13А манзили бўйича  жойлашган маъмурий бинода «КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

1.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги «КАФОЛАТ суғурта компанияси» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисидаги» ПҚ-3317- сонли қарори юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот.

2.    Кузатув кенгаши аъзолари ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида.

3.    Кузатув кенгаши янги аъзоларини сайлаш тўғрисида.

4.    Компания Уставига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларни тасдиқлаш тўғрисида.

5.    «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ ва унинг ижроия аппаратининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

6.    «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJнинг 2017 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини халқаро аудиторлик стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш учун янги аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

7.    Устав фондларида «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ иштирок этаётган хўжалик юритувчи жамиятларининг бошқарув органларида Компания вакилларининг овоз бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида.

Акциядорлар-мажлис қатнашчиларини руйхатдан ўтказиш юқорида қайд этилган манзил бўйича соат 11.00 дан 11.55 гача амалга оширилади.

 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг рўйхати 2017 йил 23 ноябрь ҳолатига шакллантирилади.

 

Ӯзингиз билан паспорт (шахсни тасдиқловчи ҳужжат), агарда Сиз ўз вакилинигиз орқали ҳаракат қилаётган бўлсангиз, Сиз ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (Ф.И.Ш., паспортига оид маълумотлар, яшаш жойи, тегишли акциялар сони) қайд этилган ёзма шаклдаги ишончнома бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига тайёрланган  ахборот материаллари билан 2017 йил 23 ноябрь соат 9.00 дан 18.00 гача компания жойлашган манзилда танишиш мумкин.

Расмий веб саҳифа: www.kafolat.uz

Электрон почта манзили: info@kafolat.uz

«КАФОЛАТ суғурта компанияси"АЖ Кузатув Кенгаши

Биз билан боғланиш -->