Asosiy menu

12.12.2017 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Хоразм вилояти филиали янги бинога кўчди >>> | 06.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Суғуртада замонавий ахборот технологиялари ва мажбурий суғурта турлари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди >>> | 05.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг ходимлари “Ўзбекистон Конституциясига 25-йил” эсдалик нишони билан тақдирландилар >>>

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ вакиллари "Олтин соябон" жамоатчилик мукофоти ғолиби деб топилди

Суғурта жамоатчилигининг маҳаллий ва хорижий вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлашга кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Х Тошкент халқаро суғурта ва қайта суғурта форуми ўз нихоясига етди. 

Суғурта анжумани "SAIPRO ахборот-рейтинг агентлиги", Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий кўмагида ҳамда Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси иштирокида ташкил этилган бўлиб, тадбирнинг бош ҳамкори сифатида "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ иштирок этди.

Форумнинг иккинчи кунида «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Бошқаруви раиси С.Насретдинов «Қайта суғурталаш билан уйғунлашган ҳолда суғурта пулини ташкил этиш орқали рискларни тақсимлаш хусусиятлари» мавзусида маъруза қилди.

Компаниянинг суғурта бўйича директори Акром Шаробиддинов   «Корпоратив бошқарувда ахборот коммуникация технологияларининг роли» ҳақида маъруза ва тақдимотни иштирокчилар эътиборига ҳавола этди.

Анъанага кўра, форум дастури ўзининг йиллик форматини сақлаган ҳолда, шўба йиғилишлари билан бир қаторда суғурта бизнеси вакилларига музокаралар ўтказиш ва ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини берувчи амалий учрашувларни ҳам ўз ичига олди. Форум доирасида SAIPRO ахборот рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон суғурта бозори профессионал қатнашчилари Ассоциацияси кўмагида таъсис этилган суғурта соҳасидаги "Олтин Соябон" жамоатчилик мукофоти лауреатларига дипломларни топшириш тантанали маросими ҳам ўтказилди.

Eкспертлар ҳайъати фикрига кўра, бу йилги мукофотга номзоди қўйилганлар – бу профессионаллар, ўз ишининг усталари бўлиб, уларнинг юқори нуфузи, кўрсатаётган хизматларининг сифати ва обрўси суғурта бозорини самарали ривожлантиришга кўмаклашади.

Мамнуният билан таъкидлашимиз жоизки, "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов - «Суғурта бозори профессионал қатнашчисининг энг яхши раҳбари» номинацияси бўйича, компаниянинг ахборот технологияларини ривожлантириш департаменти бош менежери Илхом Каримов - «Йилнинг суғурта соҳасидаги энг яхши мутахассиси»  номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

 

 

 Манба: Ахборот  хизмати 

 

Биз билан боғланиш -->