Asosiy menu

16.10.2017 - Фидоийлик! Ташаббускорлик! Самарадорлик! Натижадорлик! >>> | 10.10.2017 - Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 9 октябрда "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади >>> | 06.10.2017 - "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ вакиллари "Олтин соябон" жамоатчилик мукофоти ғолиби деб топилди >>>

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ суғурталаш ва қайта суғурталаш бўйича X Тошкент халқаро форумида иштирок этди

Жорий йилнинг 5 октябрь куни пойтахтимизда суғурталаш ва қайта суғурталаш бўйича X Тошкент халқаро форуми ўз ишини бошлади. Суғурта сохасида  хар йили ўтказилиб келинадиган ушбу нуфузли тадбир, юзлаб иштирокчиларни жамлади. Бу йил форумда вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар ва суғурта бирлашмалари, махаллий ва хорижий суғурта ва қайта суғурта компаниялари  рахбарлари, етакчи эксперт ва мутахассислар иштирок этди. Анъанага кўра, форум суғурта компаниялари ва суғурта бозорининг бошқа иштирокчилари билан ўзаро фикр алмашиш, хорижий тажрибани ўрганиш, манфаатли ҳамкорликни мустахкамлашга ёрдам беради.

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ ушбу тадбирда бош ҳамкор сифатида иштирок этмоқда.

Бугун форумнинг биринчи кунида журналистлар учун "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ фаолиятининг 20 йиллигига бағишланган брифинг ўтказилди.  Брифингда компания раҳбари Саидолим Насретдинов 20 йил мобайнида суғурта сохасини ривожлантиришда амалга оширилган тадбирлар, эришган натижалар, қўлга киритилган  ютуқлар, инновациялар, компания томонидан таклиф этилаётган суғурта хизматлари ҳамда келажакдаги режалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбирда суғурта сохасида катта тажрибага эга хорижий ва миллий суғурта ташкилотлари вакилларининг, шунингдек турли мамлакатлардан ташриф буюрган суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг маъруза ва тақдимотлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Бу эса ўз ўрнида улар томонидан тақдим этилаётган хизматларни янада ривожлантириш ҳамда  суғурта сохасида ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради.


Манба: Ахборот  хизмати 

Биз билан боғланиш -->