Asosiy menu

22.11.2017 - «КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ кўргазмада суғурта хизматларини тарғиб этмоқда >>> | 17.11.2017 - “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖ томонидан семинар ўтказилди >>> | 14.11.2017 - Fitch Ratings Халқаро рейтинг агентлиги “КАФОЛАТ суғурта компанияси” AЖ фаолиятининг “В+” даражасидаги рейтингини тасдиқлади >>>

«KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ ICTWEEK Uzbekistan 2017 Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида “АКТни самарали жорий этиш ва ривожлантириш” номинацияси бўйича 2 ўринга лойиқ деб топилди

Тошкентда анъанавий ICTWEEK Uzbekistan 2017 Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ўтказилди. Жорий йил Ҳафталикнинг барча тадбирлари «Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтди.

Ҳафталикнинг илк расмий тадбири ICTSummit 2017 сешанба куни ўтказилиб, Саммитда давлат органлари, АКТ соҳаси корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, халқаро экспертлар чиқиш қилди. 

20 сентябрь куни икки кунлик ICTForum 2017 очилиш маросими бўлиб ўтди.  Унда «Egovernment Uzbekistan», «Бизнес секторда рақамли трансформация», «IT-инфраструктура» ва «Ахборот хавфсизлиги» секцияларида маърузалар ўқилди. 

19−21 сентябрь кунлари анъанавий ICTEXPO 2017 Ахборот технологиялари миллий кўргазмаси бўлиб ўтди.

ICTWEEK доирасида Халқаро электроалоқа уюшмасининг АКТ секторида ахборот хавфсизлигига бағишланган минтақавий семинар-тренинги ҳам бўлиб ўтди. Шунингдек, Алоқа соҳасида Минтақавий ҳамкорлик ишчи гуруҳининг ахборот жамиятини ривожлантириш бўйича мажлиси ва бошқа тадбирлар ташкиллаштирилди.

22 сентябрь куни Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ICTWEEK Uzbekistan 2017 иштирокчиларини тақдирлаш маросими билан якунланди.

Маросимда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўртасида «Давлат ва хўжалик бошқарув органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришда эришган ютуқлари учун» номинацияси бўйича тақдирлаш маросими  бўлиб ўтди.

 «KAFOLAT sug'urta kompaniyasi» AJ ҳар йили ўтказиладиган ушбу тадбирнинг фаол иштирокчисига айланган. Жорий йилда компания «АКТни самарали жорий этиш ва ривожлантириш» номинациясида фахрли 2 ўринни эгаллади.

Тадбирда Ҳафталикни ёритишда фаол ва оператив хизмат кўрсатган ОАВ вакиллари ҳам тақдирландилар.


Манба: Ахборот  хизмати

 

 

Биз билан боғланиш -->