Asosiy menu

24.05.2017 - Кадрлар салохиятини ошириш – бугунги кун талаби >>> | 19.05.2017 - 2017 йил I чорак якунлари бўйича Ўзбекистон суғурта компаниялари фаолияти >>> | 18.05.2017 - Матбуот биз ҳақимизда >>>

“KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJ хизматларидан онлайн тарзда фойдаланиш тобора оммавийлашмоқда

Шубҳасиз, ҳозирги ривожланиш даврини замонавий ахборот-технологияларисиз тасаввур этиш мушкул. Шу боис сўнгги пайтларда  бундай илғор ишланмалар иқтисодиётнинг бошқа соҳалари қаторида суғурта бозорига ҳам чуқур кириб бораётир.

Тизимга энг илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилиш ахборот алмашинувининг ягона тизимини шакллантириш, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда суғурта фаолиятида иш жараёнлари самарадорлигини оширишда қўл келади.

«KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ 2014 йилдан буён суғурта хизматларини интернет орқали онлайн тарзда амалга оширишни бошлаган.

Ўтган йиллар мобайнида ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ хизматларидан онлайн тарзда фойдаланиш тобора оммавийлашмоқда.

 Жумладан, 2016 йилнинг январь-апрель ойларида мижозлар томонидан  компания суғурта хизматларидан онлайн тарзда  фойдаланиш бўйича  буюртмалар келиб тушган бўлиб,  2015 йилнинг мос даврига нисбатан  2,5  баробарга ошганини   кўрсатмоқда, суғурта хизматлари учун деярли  2  баробар кўпроқ суғурта мукофотлари электрон тўловлар тизимлари орқали тўланган.

2017  йилнинг январь-апрель ойларида  онлайн тарзда буюртмалар қабул қилинган бўлиб, 2016 йилнинг мос даврига нисбатан мижозлар томонидан онлайн суғурта хизматларидан 3,5 баробар кўпроқ фойдаланилгани ҳамда суғурта хизматлари учун 10,7 баробар  кўпроқ суғурта мукофотлари электрон тўловлар тизимлари орқали тўланганини кузатишимиз мумкин.

Бугунги  кунда компания хизматларидан компаниянинг расмий веб-сайти  (www.kafolat.uz)  орқали   ҳамда Android операцион тизимида ишловчи смартфонлар  учун мобил дастур (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.inha.ismatov.qudratillo.kafolatinsurance) орқали фойдаланиш ва суғурта хизматлари  учун тўловни MBANK, UPAY, UZCARD электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.


Манба: Ахборот  хизмати

Биз билан боғланиш -->