Asosiy menu

12.12.2017 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Хоразм вилояти филиали янги бинога кўчди >>> | 06.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖ да оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Суғуртада замонавий ахборот технологиялари ва мажбурий суғурта турлари” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди >>> | 05.12.2017 - “Кафолат суғурта компанияси” АЖнинг ходимлари “Ўзбекистон Конституциясига 25-йил” эсдалик нишони билан тақдирландилар >>>

Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда кузга қадар «Тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Душанба куни Lex.uz сайтида эълон қилинган Президентнинг «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида шу ҳақда сўз боради.

Қонунда ҳар бир фуқаронинг тиббий суғурта тизимига қамраб олиниши, бунда умумийлик ва мажбурийликни кўзда тутилиши режалаштирилган.

Унда ҳар бир фуқаронинг тиббий ва профилактик хизматлардан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга бўлиши, шунингдек суғурта полисига мос равишда юқори сифатли тиббий хизматлар тақдим этилиши кафолатлари белгиланади.

Мажбурий ва кўнгилли тиббий суғурта тизимида иштирок этувчи фуқаролар учун рағбатлантирувчи имтиёз ва преференциялар ишлаб чиқилиши зарур.

Шунингдек қонунда кўнгилли ва мажбурий тиббий суғуртанинг қонуний асослари, тиббий ва профилактик хизматлар учун тарифларни бошқариш масалалари, суғурта мажбуриятлари, суғурта бадаллари ва суғурта тўловлари ҳажмларини бошқариш механизмлари ҳам белгилаб қўйилиши лозим.

Тиббий суғурта маблағларини бошқариш учун Мажбурий суғурта жамғармаси ташкил этилади.


   Манба: «Газета.uz» 

Биз билан боғланиш -->