Asosiy menu

26.11.2021 - "КАФОЛАТ суғурта компанияси" АЖ Фарғона вилояти филиалининг жорий фаолияти, мижозларга тақдим этилаётган жозибадор суғурта хизматлари хусусуда >>> | 25.11.2021 - "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда >>> | 23.11.2021 - "Кафолат суғурта компанияси" АЖ янгиликларини кузатиб боринг >>>

Тил – миллатнинг фахри, ғурури!

       Тил – миллатнинг фахри, ғурури! Тил – ўзаро муомала, алоқа воситаси, тафаккур қуролидир. Айни чоғда орзу-умидларимиз, истиқлолимиз унда бўй кўрсатадиган, қалбимиз ойнаси ҳамдир.  Шунинг учун ҳам мустақилликка илк қадамлар ташланаётган даврдаёқ, 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. 

       Ушбу сана мамлакатимиз, юртдошларимиз ҳаётидаги унутилмас, тарихий воқеага айланди. Шу билан бир пайтда тилимизнинг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, юксалтириш учун ҳам беқиёс имконият яратилди. Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади.

      "КАФОЛАТ суғурта компанияси" АЖ барча юртдошларимизни  йиллар давомида мамлакатимиздаги юздан ортиқ миллат ва элат вакилларини ўзаро боғлайдиган меҳр-оқибат тилига айланган, она тилимизга - Давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллиги муносабати билан муборакбод этади. 
      
   Манба: Ахборот  хизмати


Биз билан боғланиш