Asosiy menu

27.10.2021 - Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин? >>> | 25.10.2021 - Халқ ўз сўзини айтди! >>> | 21.10.2021 - Тил – миллатнинг фахри, ғурури! >>>

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ ҳодимлари билан аҳолини рўйхатга олиш хусусида учрашув ташкил этилди

       «Кафолат суғурта компанияси» АЖ Бошқарувида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг аҳоли билан ишлаш ва тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича масъул ходими томонидан, компания ҳодимлари билан ушбу масала юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

      Айтиш жоизки, аҳолини рўйхатга олишда ҳар бир фуқаронинг маълумотлари муҳим аҳамиятга эга бўлиб, аввало, аҳолининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, маълумоти, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, бандлиги, даромад манбалари каби кўрсаткичлар бўйича батафсил маълумот тўпланади.

       Шунингдек, қўмитанинг масъул ходими мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилнинг 1-25-ноябрь кунлари ўтказилиши ҳақида гапирди ва иштирокчилар томонидан мавзу юзасидан берилган саволларга батафсил маълумот берди.


     Манба: Ахборот  хизмати


Биз билан боғланиш