Asosiy menu

27.10.2021 - Автомашинани кимлар ишончномасиз бошқариши мумкин? >>> | 25.10.2021 - Халқ ўз сўзини айтди! >>> | 21.10.2021 - Тил – миллатнинг фахри, ғурури! >>>

Аҳоли муаммолари ва таклифлар жойларга чиқиб ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган график жадвал асосида "КАФОЛАТ суғурта компанияси" АЖ томонидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Куни кеча "КАФОЛАТ суғурта компанияси" АЖ Бошқарувининг Матбуот хизмати раҳбари (матбуот котиби-Бошқарув Раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси) Н.Бахадирханова, компаниянинг Навоий вилояти филиали директори Д.Сойибназарова ҳамда  ОАВ вакилари,  компаниянинг мижозлари ҳамда масъул ходимлари иштирокида суғурта соҳасининг аҳамияти, афзалликлари, Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ПҚ-4412-сонли Қарори ҳамда ПФ-5780-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиб, жойида ҳал этиш  бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилаб берилган йўналишлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш хусусида фикр алмашиш орқали давра суҳбати ўтказилди.

ОАВлар иштирокида ўтган тадбир давомида қатнашчиларнинг муаммо ва таклифлари тингланди ҳамда  уларнинг ечими хусусида амалий ёрдам кўрсатилиб, ўрганилиши лозим деб топилган масалалар назоратга олинди.



        Манба: Ахборот  хизмати


Биз билан боғланиш