Asosiy menu

20.09.2021 - "KAFOLAT" дан KASKO суғурта полисига 50 фоизгача чегирма олишни хоҳлайсизми? >>> | 20.09.2021 - Аҳолини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш ҳақида батафсил >>> | 16.09.2021 - Аҳоли муаммолари ва таклифлар жойларга чиқиб ўрганилмоқда >>>

Биласизми?

Суғурта компаниясини танлашда нималарга эътибор бериш керак?

 

     Лицензия. Суғурта компаниясининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга ёки йўқлигини текширинг. Буни Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар Портали сайтида амалга ошириш мумкин. «Суғурта қилувчи ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензиялар реестри жадвалини кўриб чиқинг.

 

Тарифлар. Суғурта тарифлари қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб бериши керак. Жуда паст тарифлар фирибгарлик белгиси бўлиши мумкин. Полиснинг тахминий қиймати суғурта компаниялари веб-сайтларида онлайн-калькулятор орқали ҳисобланиши мумкин. Турли компаниялар харажатларини ҳисоблаб ва натижаларини солиштириб кўринг. Эътибор беринг: шартномада назарда тутилган рисклар қанча кўп бўлса, суғурта нархи шунча юқори бўлади.

Шартлар. Суғурта шартларини диққатлик билан ўқиб чиқинг. Суғурта полисидан ташқари суғурта шартномасини албатта кўриб чиқинг. Суғурта ҳодисаси белгилари келтирилган бандига алоҳида эътибор беринг. Суғурта нималарни қопламаслигини билиб олинг. Турли вазиятларда зарарни қоплаш тартибини аниқлаштиришни унутманг ва компенсация тўлаш муддатлари ҳақида сўранг.


     Манба: Ахборот  хизмати




Биз билан боғланиш