Asosiy menu

20.09.2021 - "KAFOLAT" дан KASKO суғурта полисига 50 фоизгача чегирма олишни хоҳлайсизми? >>> | 20.09.2021 - Аҳолини бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта қилиш ҳақида батафсил >>> | 16.09.2021 - Аҳоли муаммолари ва таклифлар жойларга чиқиб ўрганилмоқда >>>

30 июль — “Халқлар дўстлиги куни”

     Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида 5.02.2021 йилдаги «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги ЎРҚ-972-сон Қонун маъқулланди. 2021 йилнинг 10 февраль куни ушбу Қонун Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланди.

     Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга йўллаган Мурожаатномасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2011 йилда қабул қилинган резолюцияси билан ҳар йили 30 июль – "Халқаро дўстлик куни" сифатида кенг нишонланишини инобатга олиб, ушбу санани "Халқлар дўстлиги куни деб белгилаш таклиф этилган эди.

     Бундан ташқари, Президентнинг 2.03.2020 йилдаги Фармонига мувофиқ тасдиқланган «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурида «Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш топшириғи белгиланган эди. 


 

     «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунда халқимизга хос бағрикенглик ва азалий дўстлик ғоялари ифода топган. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элатлар ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилиб, 141 та миллий-маданий марказ ва 36 та дўстлик жамияти фаолият юритмоқда.


     Маълумот учун, БМТ Бош Aссамблеяси 2011 йилда қабул қилган резолюцияда халқлар, давлатлар, маданиятлар ва инсонлар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш билан боғлиқ ҳаракатларга илҳомлантириш ҳамда маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар ўрнатиш мақсадида 30 июль – Халқаро дўстлик куни (International Day of Friendship) сифатида белгиланган.


     Манба: Ахборот  хизмати





Подробнее: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/halqlar_dustligi_kuni_30_iyulda_nishonlanadi

 



Подробнее: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/halqlar_dustligi_kuni_30_iyulda_nishonlanadi

Биз билан боғланиш