Asosiy menu

15.04.2021 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ да “Очиқ эшиклар куни" ўтказилди >>> | 12.04.2021 - "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ нинг ҳудудий тармоқларида ISO 9001:2015 халқаро стандартларига мослик бўйича ишлар амалга оширилди >>> | 01.04.2021 - Навбатдаги ўқув курси муваффақиятли якунланди >>>

Ҳурматли ташувчилар!

        2015 йил 27 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунинига биноан шаҳар йўловчилар транспортида, темирйўл, ҳаво, автомобиль, дарё транспортида ва бошқа транспортда йўловчиларни ҳамда уларнинг мол-мулкини тижорат асосида ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ва бунинг учун махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик шахслар, йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.

        Ташувчи йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш бошлангунига қадар, ушбу қонунда белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурталаши шарт.

        Агар ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига мувофиқ ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш юзасидан белгиланган суғурта пулидан кам бўлмаган миқдорда суғурталанган бўлса, уларга нисбатан ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти татбиқ этилмайди.

   Манба: Ахборот  хизмати


Биз билан боғланиш