Asosiy menu

15.04.2021 - “KAFOLAT sug`urta kompaniyasi” AJ да “Очиқ эшиклар куни" ўтказилди >>> | 12.04.2021 - "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ нинг ҳудудий тармоқларида ISO 9001:2015 халқаро стандартларига мослик бўйича ишлар амалга оширилди >>> | 01.04.2021 - Навбатдаги ўқув курси муваффақиятли якунланди >>>

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ Бошқаруви раисининг ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари билан учрашуви давом этмоқда

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ Бошқаруви раиси Тошкент шаҳар филиали ходимлари ва бўлинмалар раҳбарлари билан учрашиб, 2020 йилда филиал фаолияти хусусида ҳамда компания томонидан жозибадор суғурта хизматларини аҳолига тезкор ва сифатли етказилиши борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр ва таклифлар ўртага ташланди.  

Айтиш жоизки, компаниянинг Тошкент шаҳар филиали томонидан 2020 йилда мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича 70 799 та суғурта шартномалари тузилиб, тушган суғурта мукофотлари  23,2 млрд сўмни ташкил этиб, 7,7 млрд. сўм миқдорида суғурта қопламалари амалга оширилган.

Шунингдек, компания Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов, филиал тасарруфидаги бўлинмалар раҳбарлари билан йил якунлари бўйича эришилган натижаларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, улар билан ушбу йўналишда ишларни янада самаралироқ бажаришда учраган муаммоларнинг ечимлари ва келгусида уларни такомиллаштириш йўллари хусусида очиқ мулоқот тарзида суҳбатлашди.  

Манба: Ахборот  хизмати


Биз билан боғланиш