Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига суғурта хизматларини кўрсатишда бир қатор муаммоларни ечилишига имкон яратди.
Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун кўплаб солиқ имтиёзлари ва преференциялар тақдим этилган. Сизнинг инвестициянгиз, сиз учун даромад манбаи ва КАФОЛАТ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ ривожига қўшган хиссангиз сифатида хизмат қилади. Сизда инвестор сифатида компанияни бошқариш ҳамда истиқболли ва жадал ривожланаётган жамиятнинг бир бўлаги бўлиш имконияти мавжуд.
Суғурта хизматларидан он-лайн тарзда фойдаланиш учун, мижозлар мобил телефон рақамини кўрсатиб, рўйхатдан ўтишлари зарур.
Мижозлар рўйхатдан муваффақиятли ўтганларидан сўнг, очилган шахсий виртуал хона орқали "ТВЭЖМСК", "Болажон", "Саломатлик" ва "Оилавий" онлайн суғурта хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
“Кафолат суғурта компанияси” АЖ Бошқаруви раиси Тошкент вилояти филиалининг ҳудудий бўлинмалардаги раҳбарлари билан учрашди
Куни кеча компаниянинг Тошкент вилояти филиалида 2020 йилда амалга оширилган ишлар, аҳоли ва юридик шахсларга кўрсатилаётган суғурта хизматлари, компания иш режасида белгиланган барча йўналишлар бўйича йил якунлари муҳокама этилди.
Филиал томонидан 2020 йилда мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича 76,0 мингдан ортиқ суғурта шартномалари тузилиб, тушган суғурта мукофотлари ўтган йилга нисбатан 120 фоизга ошган. Ҳисобот даври мобайнида 373 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 2,5 млрд. сўм миқдорида суғурта қопламалари амалга оширилган.
Учрашув давомида 2020 йилда филиалнинг молиявий-иқтисодий ривожланиши прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Тадбирда Компания Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов, қатнашчиларга аҳоли билан ишлаш ва кредит қайтмаслиги бўйича тадбиркорлар билан самарали иш олиб бориш – «Кафолат суғурта компанияси» нинг асосий вазифларидан бири эканлиги хусусида гапирди.
Шунингдек, йил якунлари бўйича филиал фаолиятининг натижалари танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилиб, суғурта фаолиятини келгусида янада такомиллаштириш йўллари белгилаб олинди ҳамда филиал иш режаларига зарур қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.