Asosiy menu

28.11.2020 - «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ Ахборот хизмати ходимлари ўқув-семинарда қатнашди >>> | 27.11.2020 - «KAFOLAT sug’urta kompaniyasi» AJ Тошкент шаҳар филиали фаолияти >>> | 26.11.2020 - Матбуот биз ҳақимизда! >>>

Мулкингизни суғурта қилдиришни унутманг

Суғурта бу – ҳар бир инсон учун суғурта тўловини олишига ҳамда ўз мол-мулки ва жамғармасини сақлаб қолишига имкон берувчи синалган хизмат туридир. Бахтсиз ҳодиса оқибатида фуқароларнинг мол-мулкига зарар етганда унга молиявий кўмак бериш суғурта компаниясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

"KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ бошқа суғурта турлари билан бир қаторда инсонларнинг ёки корхона ва ташкилотларнинг мол-мулкига етказилган зарарлар бўйича суғурта қопламаларини амалга ошириб келмоқда.

- Компаниянинг Фарғона вилояти филиали Қўқон шаҳар бўлими томонидан «Мол-мулкни зарардан, ёнғиндан ва табиий офатлардан суғурта қилиш» шартномаси бўйича масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ)нинг мол-мулки суғурталанган. МЧЖ ҳудудида дарахт қулаши натижасида электр симида қисқа туташув содир бўлган. Оқибатда жамият ҳудудидаги гилам дўконида ёнғин келиб чиққан ва у ердаги гилам махсулотлари жиддий зарарланган, айрим гиламлар буткул ёниб кетган. Ёнғин натижасида зарарланган мулкни қоплаш учун компания мижозига 162 440 889 сўм миқдорида суғурта қопламасини амалга оширди.

- Компаниянинг Андижон вилояти Андижон тумани суғурта маркази томонидан «Гаровга қўйилаёган мол-мулкни суғурта қилиш» тури бўйича масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ)нинг мол-мулки суғурталанган.  Суғурталанган МЧЖга тегишли икки қаватли ишлаб чиқариш цехида содир бўлган ёнғин натижасида мол-мулки зарарланган ва компания томонидан 500 000 000 сўм миқдорида суғурта қопламаси тўланган.

- Компаниянинг Самарқанд вилояти филиали Ургут тумани бўлими томонидан «Гаровга қўйилаёган мол-мулкни суғурта қилиш» шартномаси бўйича масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ)нинг мол-мулки суғурталанган. Суғурталанган объектга тегишли савдо мажмуасининг биносида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида мажмуа биносининг биринчи қаватдаги 20 дан ортиқ савдо дўконлари ва иккинчи қаватнинг шифти тўлиқ зарар кўрган.  "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ  томонидан суғурта ҳодисаси тўлиқ ўрганилиб, мижозга 381 558 519 сўм миқдорида суғурта қопламаси тўлаб берилган.  

Халқимизда «Ўт балосидан, сув балосидан асрасин» деган нақл бор. Барчамизни ҳамиша ўт балосидан асрасин, аммо ёнғин туфайли мол-мулкингизга зарар етса, суғурта албатта ёрдамга келади. Мол-мулкингизни суғурталашни унутманг.


      Манба: Ахборот  хизмати  


Биз билан боғланиш